Оғир жароҳатлардан қон кетишини тўхтатувчи кўпик ихтиро қилинди

Оғир жароҳатлардан қон кетишини тўхтатувчи кўпик ихтиро қилинди

Пенсильвания университети тиббиёт мактаби ходимлари оғир жароҳатлардан ҳам қон кетишини тўхтатувчи фаол кўпикни ишлаб чиқишга АҚШ мудофаа вазирлигидан 3 йиллик шартнома олишди. Олимлар 1,4 млн долларга нафақат ушбу воситанинг прототипини, балки қон оқишини тўхтатувчи ва жароҳатни зарарсизлантирувчи таркибни яратишади.

  • технологияга ҳарбийлардан ташқари бошқа идоралар, жумладан полиция ва тез ёрдам хизмати қизиқиш билдирмоқда. Таркиб организмга жароҳатни “қопқоқ каби ёпган”дан сўнг унинг битиши жараёнини бошлашга имкон беради. Кейинроқ қотиб қолган кўпик организм томондан осон қайта ишланувчи махсус таркибга айланади. Оғир жароҳат олинганда ва шошилинч операция талаб қилинганда жарроҳлар қотиб қолган гелни қиздириш ёрдамида чиқариб ололишади.

Бир йил аввал шунга ўхшаш воситани австралиялик олимлар тақддим қилишганди. Улар операциялардан кейин яралар ва жароҳатларни тикиш ўрнига кесик жойларни оқсилли елим-герметик билан тўлдиришни таклиф қилишган.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!