ОАВ: “Пентагонда Трампдан яширинча музокаралар олиб борилмоқда”
АҚШ Қуролли Кучлари ва ҳарбий қисмларининг қўмондонлиги, амалдаги президент Дональд Трампдан яширинча давлат раҳбари президентлик сайловларида ғолиб чиққан Жо Байденнинг инаугурациясини олдини олиш учун ҳарбий ҳолат жорий қилган тақдирда, ҳаракатлар қандай бўлиш кераклиги режасини ишлаб чиқмоқда.
Бу ҳақда “Newsweek” Пентагондаги манбаларига асосланиб ёзди.
Манбаларга кўра, Оқ уй ва Трамп тарафдорлари ушбу муҳокамалардан бехабар. Қўмондонлик агар президент Вашингтонга мунтазам қўшин киритишни буюрса, ўзини қандай тутишини ҳал қилмоқда. Пентагон, шунингдек, Трамп ўз тарафдорларини Байденнинг инаугурациясини олдини олиш ёки сайловларни қайта кўриб чиқиш мақсадида овозларни ҳисоблаш ускуналарини тортиб олиш учун сафарбар этишини истисно қилмаяпти.
Таъкидланишича, коронавирус пандемияси туфайли ҳозирда президентга фавқулодда ваколатлар берилган.
"Бу ҳолат уни ишонтириши мумкин, айниқса, агар у баъзи тарафдорларининг фикрига қулоқ солса, зеро, у айни дамда чексиз кучга эга ва қонундан устундир", демоқда истеъфодаги генерал.
