Нукус ва Китобда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Нукус ва Китобда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл тумани “Ибн Сино” МФЙда яшовчи Р.А. яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, фуқаро Б.А.га “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу цехдан жами 420 дона “Қаратау” номли қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулоти, 550 дона капсула ва қопқоқ, 722 дона қалбаки акциз марка ҳамда бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз шаҳри “Қушхона” МФЙда яшовчи Б.Ж. яшаш хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги аниқланиб, ушбу цехдан “Шаҳрисабз" ва “Не Водка” номли алкоголь маҳсулотлари, 60 литр спирт, 1 170 дона қопқоқ, 1 193 дона акциз марка, 150 дона ёрлиқ ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!