Норвегия Украинага 1 миллиард евро ёрдам беришга ваъда бермоқда

Норвегия Украинага 1 миллиард евро ёрдам беришга ваъда бермоқда

Норвегия бош вазири Йонас Гар Стере Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиб, “муҳтож одамларга ёрдам бериш ва Украинани қайта тиклаш чораларини қўллаб-қувватлаш”га бир миллиард евро беришга ваъда берди.

"Беш ойлик даҳшатли урушдан сўнг Норвегия Украина халқига ўз бирдамлигини ваъда қилишини айтиш учун бугун Киевга келдим. Ва биз 2022 йил охиригача ва 2023 йилгача мамлакатингиз ва халқингизни қўллаб-қувватлаш учун бир миллиард евро ажратишга ваъда берамиз", - деб иқтибос келтиради CNN.

Зеленский Норвегия бош вазирига миннатдорчилик билдирди. “Биз Йонас Гар Стере билан тажовузкорга нисбатан санкциялар босимини кучайтириш, мудофаани янада қўллаб-қувватлашни муҳокама қилдик. Урушдан кейин давлатимизни тиклаш масаласига тўхталдик."


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!