Ногирон шахслар чипталарни имтиёзли онлайн харид қилишлари мумкин бўлади

Ногирон шахслар чипталарни имтиёзли онлайн харид қилишлари мумкин бўлади

Парламентда «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳасида ногиронлиги бўлган шахслар чипталарни имтиёз билан онлайн харид қилишлари мумкин бўлади (илгари имтиёзли чипталарни сотиб олиш учун фуқаролар кассага боришлари зарур эди).

Шунингдек, умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари давлат тасарруфида қолдирилмоқда, вокзаллар ва вагонлар давлат-хусусий шериклик шартномалари асосида қуриш, модернизация қилиш ва бошқариш учун хусусий шерикка берилиши белгиланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!