Нима учун ҚҚС бу қадар муҳим?

A A A
Нима учун ҚҚС бу қадар муҳим?

(Мақола 2019 йил август ойида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган ва тегишли давлат органларига, хусусан Давлат солиқ қўмитасига киритилган таҳлилий маълумотнома ва қўшилган қиймат солиғининг иқтисодиётга таъсирини мувофиқлаштириш ҳақидаги таклифлар асосида тайёрланди)

Қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда – ҚҚС) билан боғлиқ ислоҳотлар жорий йилнинг бошидан бошланган бўлсада, жамоатчилик ва халқимизнинг мавзуга оид хилма-хил фикрлари, тортишувлар ва турли муносабатлар билдириши ҳамон давом этмоқда.

Ўтган давр мобайнида соҳа мутахассислари, блоггерлар, тадбиркорлар ва қолаверса аҳолининг фаол қатлами томонидан олиб борилган тарғибот ва ташвиқот тадбирларига қарамасдан, ушбу солиқ тури билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ.

Шу сабабли, биринчи мақолада ҚҚСнинг аҳамияти, ўзига хос хусусиятлари, товарлар ва хизматлар нархига ва иқтисодиёт тармоқларига таъсири тўғрисида фикр юритамиз.

Тарихга назар
ҚҚС биринчи марта, 1958 йилда Францияда жорий этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 140 яқин давлатларида жорий қилинган. Шу билан бирга, айрим етакчи давлатларда, хусусан, АҚШ, Канада ва Японияда ушбу солиқ амал қилмайди, унинг ўрнига сотишдан солиқ (sales tax) ундирилади.

Ўзбекистонда ҚҚС илк бор 1992 йилнинг 1 январида жорий қилинган. Қарийб 28 йилдан буён амал қилиб келаётган ҚҚСнинг илк ставкаси 30 фоиз эди. Амалдаги ставка 20 фоиз белгиланган бўлиб, 2000 йилдан буёғига ўзгаришсиз келмоқда.

ҚҚСни тушунушнинг мураккаблиги унинг ўзига хос хусусиятларга эга эканлигида бўлиб, харидор нуқтаи назаридан олиб қаралганда худди истеъмол солиғига ўхшайди яъни сотувчи уни сотилган товарлар, ишлар ёки хизматлар нархининг устига қўшади. Шу маънода ҚҚСни истеъмол ёки оборот солиғининг модификацияланган кўриниши деб ҳисобласак бўлади. Фарқи шундаки, агар харидор ҳам ҚҚС тўловчиси бўлса (яъни бошқа товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олса), сотувчи бюджет олдидаги мажбуриятларининг умумий миқдорини ҳисоблашда харидордан олинган солиқ суммасидан етказиб берувчиларга тўлаб берган солиқ суммасини ушлаб қолиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шундай қилиб, ушбу солиқ билвосита бўлиб, унинг юки охир-оқибат ишлаб чиқарувчига эмас, балки товарлар ва хизматларнинг якуний истеъмолчиларига тушади.

ҚҚС ва Давлат бюджети
Нима учун ҚҚС бу қадар муҳим? ҚҚСсиз давлат ҳаражатлари ёки бюджет тушумлари режаси бажарилмайдими? Ундан бутунлай воз кечиш мумкинми? Ушбу саволларга жавоб бериш учун давлатларнинг солиқ тизимини танлаш стандартларига (дифференциацияси) эътибор бериш лозим бўлади яъни ривожланган ва ривожланаётган давлатлар солиқ тизими структураси бир бирдан фарқ қилади.

Ривожланган давлатлар олдида турган устувор вазифа, бу йиллар давомида эришилган ижтимоий-иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш бўлса, ривожланаётган давлатлар учун эса аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад миқдорини кўпайтириш муҳим ҳисобланиб, бунинг учун эса улар иқтисодий ўсиш суръатини муттасил ошириб боришлари лозим бўлади.

Ушбу мақсадларга эришиш йўлида давлатлар турли солиқ моделини танлайдилар. Масалан, ривожланган давлатларда солиқ тизимининг асосини тўғри (фойда, даромад, мулк ва ижтимоий) солиқлар ташкил этса, ривожла-наётганларда эса билвосита солиқлар (ҚҚС, акциз, товар ва хизматларни яъни ҳаражатларни солиққа тортиш) устунлик қилади, яъни, капитал ва жамғармалар ўсишини рағбатлантириш орқали, иқтисодий ўсишни кучайтиришга ҳаракат қилинади.

Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, ривожланаётган давлатлар барча даромадларининг ўртача 35% билвосита солиқлар яъни товар ва хизматларга солиқ солиш орқали йиғилади.

Ўзбекистонда ҳам ҚҚС ҳар доим солиқ тушумлари ичида энг асосий манба ҳисобланган, биргина 2019 йил учун бюджет даромадларида унинг умумий солиқ тушумлари ичидаги ҳиссаси 35 % (35 993,5 млрд.сўм)ни, жами даромад тушумлари ичида эса 27%ни ташкил этади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинди.

1 миллиард сўмдан ортиқ пул айланмасига эга бўлган ёки 50 гектардан ортиқ ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари ҚҚС тўловчилари сафига ўтказилди.

Хўш, жорий йилнинг 1 октябридан ушбу ўзгаришлардан нима кутиш мумкин? Имтиёзнинг бекор қилиниши нархлар кўтарилишига таъсир қиладими?

Ушбу таъсирни баҳолашда бир нечта омиллар инобатга олиниши керак:
Шундй соҳалар борки, уларга ҚҚСнинг таъсири сезилмас даражада бўлади. Умумий қийматда оралиқ истеъмол улуши юқори бўлган ва истеъмол қилинган товарлар ва хизматлар бўйича (шу жумладан импорт) катта миқдорда ҳисобга олиш суммаси мавжуд бўлган тармоқлардаги корхоналар учун ҚҚС фойдали ҳисобланади, яъни ушбу соҳаларда нархга таъсир қилиш минимал бўлади. Бу ерда шуни ёдда тутиш лозимки, оралиқ истеъмолнинг барча иштирокчилари ҚҚС тўловчилари бўлиши лозим (бундай соҳаларга маҳсулот ишлаб чиқарувчилар (шу жумладан, қишлоқ хўжалиги), қурилиш, улгуржи ва чакана савдо корхоналари мисол бўлади).

Шу билан бирга, айрим соҳалар учун ҚҚС фойдали эмас. Умумий ҳаражатлари ичида оралиқ истъмол улуши жуда кам бўлган ва истеъмол қилинган товарлар ва хизматлар учун ҚҚС суммасини ҳисобга олиш имкони бўлмаган соҳалар учун ҚҚС ноқулай ҳисобланади ва улар маҳсулотларининг нархига таъсир кўрсатади.

Булар асосан хизмат кўрсатиш корхоналари (хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш, консалтинг, аудиторлик корхоналари, IT-компаниялари, мулкни ижарага бериш хизматлари, лизинг компаниялари, хизматни экспорт қилувчилар ва бошқалар) бўлиб, улар ўз фаолиятида, кўрстатаётган хизматларида асосан инсон ресурсларига таянади ва уларнинг якуний маҳсулоти таннархида асосий улушни иш ҳақи ҳаражати ташкил этади.

Иш ҳақи қўшилган қийматнинг бир қисми ҳисоблансада, унда ҚҚСнинг кирим суммасини ҳисобга олишнинг имконияти мавжуд эмас. Натижада, уларда кирувчи ҚҚС деярли бўлмайди ёки минимал бўлади. Шунга кўра бундай ҳаражатлардан таркиб топган таннарх солиқ солинадиган базани ошишига олиб келади.

Охир-оқибат, бундай корхоналар даромадни мунтазам ушлаб туриш учун ўз хизматлари нархини ҚҚС суммасига оширишга мажбур бўлади.

Кейинги кунларда аҳолини ортиқ даражада ташвишлантираётган муаммо бу истеъмол бозорида гўшт нархининг кескин қимматлашга-нидир. Хуш, бунда ҚҚСнинг таъсири борми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарорида гўшт ижтимоий аҳамиятга эга товарлар рўйхатига киритилмаган ва унинг нархи давлат томонидан тартибга солинмайди, аксинча ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил равишда ўрнатилади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасига кўра, 2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистонда тирик вазнда гўшт ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига 94,3%, фермер хўжаликлари 4,8%, қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳиссасига 0,9% тўғри келади.

Бу ерда ҚҚСнинг таъсири қуйидагича бўлиши мумкин:
Биринчидан, гўшт ишлаб чиқаришнинг асосий етказувчиси бўлган шахсий ёрдамчи хўжаликлари ўзларига керак омухта емни икки усулда олишлари мумкин: биржа орқали ёки омухта ем сотишга ихтисослаш-тирилган савдо дўконларидан.

Ҳар иккала усулда ҳам омухта ем ҚҚС қўлланган нархларда харид қилинади. Биржа савдоларида маҳсулотни сотиш “Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан амалга оширилиб, ҚҚС тўловчилари ҳисобланади.

2019 йил I чорак якунига кўра биржа савдолари орқали сотилган шрот ва шелуха нархи ўртача 7,1 фоизга пасайган. Шунингдек, 2019 йил I чорак давомида биржа савдолари орқали 153,01 минг тн. шрот ва шелуха сотилган, бу эса республикадаги бир бош йирик қорамол тахминий озуқасининг деярли 5,3 фоизини ташкил қилади холос. Демак, биржа савдолари орқали сотилаётган шрот ва шелуханинг ҳажми гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархларининг шаклланишида ҳал қилувчи омил ҳисобланмайди.

Иккинчидан, шахсий ёрдамчи хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган гўшт бозорларда асосан нақд шаклда сотилишини эътиборга олсак, бу жараёнда ҚҚСни олиш яъни ҚҚСнинг тўлиқ механизмининг ишлаши анча мушкул вазифага айланади;

Учинчидан, импорт қилинган гўшт ва уни ҚҚСдан озод қилиш каби имтиёзлар (2019 йил 1 октябргача) бозордаги талабни тўлиқ қамраб олмайди, натижада гўшт нархига сезиларли рақобат муҳитини яратолмайди;

Тўртинчидан, бизда талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда бозорлардаги барқарорликни таъминлаш даражасидаги саноат миқёсида гўшт ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилмаганлиги ҚҚСнинг салбий таъсирини оширади ва ушбу секторда нархни туширишни қийинлаштиради.

Бундан ташқари деҳқон бозорларидаги ноҳалол рақобат ҳам гўшт қимматлашувининг асосий сабабларидан бири бўлиши мумкин.

Хусусан, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг тушунтиришича, “соҳадаги монополия билан боғлиқ жиҳат бўлиб, гўшт бозорларини кўпчилик қассоблар ўз шахсий монополиясига айлантириб олишгани ва нарх-наво ҳам улар томонидан бошқарилиши гўшт нархининг сунъий йўллар билан оширилишига сабаб бўлмоқда”.

Нархлар ўсишига фақат солиқ сиёсати эмас, балки бошқа бир қанча омиллар ҳам таъсир кўрсатишини эътибордан четда қолдирмаслик лозим. Мисол учун, пул эмиссиясининиг ошиб кетиши, очиқ бозор операциялари ва тижорат банкларига арзон кредитлар бериш амалиёти, заиф рақобат муҳити, монопол мавқега эга бўлган корхоналар кўплиги ва улар томонидан бошқаларга тақдим этилмаган солиқ, кредит олиш, материал ресурслардан фойдаланиш каби эксклюзив имтиёз ва преференциялардан фойдаланиши ва бошқалар.

(ҚҚСнинг ижтимоий жиҳатдан мувозанати, солиқ тўловчиларнинг хулқ-атвори масалалари, ҚҚСнинг салбий оқибатларини камайтириш тадбирлари: солиқ ставкаси ва имтиёзлар, инфратузилмани яратиш, солиқ идоралари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар мақоланинг 2-қисмида тақдим этилади)

Н.Норбаев,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
бўлим бошлиғи

Manba: human.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Иcроил «Қизил тўй» операцияси доирасида 12 дақиқа ичида Эроннинг ҳарбий раҳбарларини йўқ қилди

2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.

Ўзбекистон Боливияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга қарши имкониятни бой берди.

Ниҳоят! Араб давлатлари Эрон — Исроил уруши борасида "тилга кирди"

Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

"Эрон бу урушда ёлғиз эмас..."

У Исроилнинг Эрон ядровий ва ҳарбий объектларига қарши давом этаётган операциясини қоралади.

Ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

Исроил Эрондан кейин Покистон ҳудудига зарбалар беришга замин қўйган(ми)?

Шуни таъкидлаш керакки, Исроилнинг оммавий ахборот майдонида Покистон одатда умуман тилга олинмайди ва, албатта, тинчликка таҳдид деб ҳисобланмайди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

Хитой Россиядан кейин Эрон томонига ўтди

Илгари хитойликлар нейтрал позицияни сақлаган, аммо Пекиннинг мавқеи Си билан Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатидан кейин ўзгарди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Россия АҚШга Эронга зарба беришдан тийилишга чақирувчи сигнал берди

Бу ҳақда Исроилнинг Каn 11 телеканали хабар берди.

Россия иқтисодиётида “идеал бўрон”

Россиянинг Сбербанки раҳбари Герман Греф мамлакат иқтисодиётидаги ҳозирги вазиятни “идеал бўрон” деб атади.

Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?

Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинликларнинг ортиши фонида кун тартибига Эроннинг ядровий объектлари, жумладан, уран кон захираларидаги эҳтимолий ҳалокатларнинг Ўзбекистонга ҳам таъсир бўладими, деган савол қўйилмоқда.

Данғарада томорқада 55 мингдан ортиқ кўкнори, 40 дан ортиқ наша ўстирилгани аниқланди

Тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Конгода "Колтан" кони қулаб тушиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, юзга яқин одам қутқариб қолинган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг беш нафар юқори мартабали аъзоси Исроилнинг ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлди

Шунингдек, эрталаб Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эроннинг Қум шаҳрида жойлашган уйга берилган зарба натижасида ИИҚКнинг Фаластин бўлими раҳбари Саид Изaдий ўлдирилганини эълон қилди.

Исроил Исфаҳондаги ядровий объектга зарба берди

ЦАХАЛ баёнотига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бугун Исфаҳондаги ядровий объектга ҳужум қилган.

Эрон АҚШга таҳдид қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг NBC News телеканалига берган интервьюсида айтишича, агар АҚШ Исроилнинг ҳарбий операциясида иштирок этса, Эрон Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларга зарба беради.

“Эрик” тўфони Мексикага етиб келди

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.

Буюк Британия ва Венгрия Эрондаги дипломатлари мамлакатдан олиб чиқилганини эълон қилди

Венгрия эса Эрондаги ўз элчихонасини Озарбойжонга кўчирганини эълон қилди.

БМТ Исроилни болаларга нисбатан зўравонлик учун яна «қора рўйхат»га киритди

БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.

Исроил Тебриз аэропорти атрофига ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил Эрон ҳудудида жойлашган стратегик нуқталарга навбатдаги ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Эроннинг ISNA агентлиги хабарига кўра, зарбалар Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Илхчи ҳудуди ва Тебриздаги Шаҳид Медени халқаро аэропорти атрофида амалга оширилган.

Қозоғистон Экология вазири: "Ўзбекистоннинг экологик вазиятни яхшилашга интилиши жуда юқори даражада"

20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Бухородаги боғчада 2 яшар бола ток уришидан вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.

МАГАТЭ Аракдаги ядровий мажмуага етказилганини тасдиқлади

Эроннинг Арак шаҳридаги ядровий мажмуага берилган зарба акс этган тасвирлар эълон қилинди.

Конор Макгрегор тунги клубда тўполон чиқарди

Жабрланувчи клубдан чиқарилган, Макгрегор эса кечани давом эттирган.

Туркия қамоқхоналарида маҳкумлар сони меъёрдан ошиб кетди

Сўнгги икки ойда қамоққа олинганлар сони 13 867 нафарга кўпайган. Бу эса Туркия қамоқхоналари тизимига бўлган юклама кескин ортганини кўрсатади.

Европа 2028 йилдан Россия газини тўлиқ тақиқламоқчи

Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.

Ғазодаги Исроил ҳужумлари: 69 киши ҳалок бўлди, юзлаб яраланган

Ҳужумлар 19 июн куни эрталабдан бошланган бўлиб, асосан аҳоли зич жойлашган туманларни ва инфратузилмани нишонга олган.

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаши мумкин - The New York Times

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш борасида 24-48 соат ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда

Трамп Эронга якуний ультиматум қўйди

“Сўзсиз капитуляция” талабининг моҳияти оддий — Теҳрон таслим бўлиши керак

Исроил-Эрон можораси Покистон хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланмоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий зиддият кучайиши Покистонда хавфсизликка оид жиддий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Исломобод Исроилнинг ҳужумларини кескин қоралаб, можора чегараларидаги беқарорлик ва ажралувчи гуруҳлар фаоллашувидан хавотирланмоқда.