Nike Россиядан бутунлай чиқиб кетади

Nike Россиядан бутунлай чиқиб кетади

Американинг спорт кийимлари ишлаб чиқарувчиси Nike Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетишини эълон қилди.

Март ойи бошида компания Россиядаги фаолиятини тўхтатди, Nike компаниясининг мустақил бренд ҳамкорлари томонидан бошқариладиган дўконлар очиқлигича қолди.

Энди компания McDonald's ва Google каби гигантларга эргашиб, Россияни бутунлай тарк этмоқда.

"Nike Россия бозорини тарк этишга қарор қилди. Бизнинг устувор вазифамиз ходимларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир, чунки биз келгуси ойларда ўз фаолиятини босқичма-босқич тўхтатамиз", - дейилади компания баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!