Нижний Новгород яқинида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлди

Нижний Новгород яқинида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлди

Нижний Новгород вилоятида микроавтобус билан содир бўлган ҳалокатли ЙТҲда жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир, деб хабар бермоқда ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳодиса якшанба куни соат 11ларда Навашинский туманидаги М-12 федерал автомагистралининг 357-километрида содир бўлган. Натижада саккиз киши ҳалок бўлди.

"Тожикистон фуқароси Hyundai Grand Starex русумли автомашинани ҳайдаб, Москва томон кетаётган эди. Эркак бошқарувни йўқотиб қўйди, бунинг натижасида у тўсиқ билан тўқнашиб кетди, кейин эса ағдарилиб кетди. Автомобилда Россия Федерацияси ҳудудида қонуний бўлган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган", — дейилади ИИВ вилоят бошқармаси хабарида.

Аниқлик киритилишича, автоҳалокат натижасида микроавтобуснинг саккиз нафар йўловчиси ҳаётга мос келмайдиган тан жароҳатлари олган ва яна уч нафар йўловчи тиббий муассасага етказилган.

Мазкур воқеа юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 264-моддаси 5-қисми ("Эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш") билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!