Ниҳоят! Трамп тиббий ниқоб тақишга ваъда берди

Ниҳоят! Трамп тиббий ниқоб тақишга ваъда берди

АҚШ президенти Дональд Трамп тиббий ниқобларни тақишга қарши эмас. У Вашингтон яқинидаги Уолтер Рид номидаги ҳарбий-тиббий марказига ташрифи чоғида ҳимоявий тиббий ниқоб тақиш ниятида. Бу ҳақда Рейтер ахборот агентлиги хабар қилмоқда. 

“Менимча, ниқобни маълум бир шароитларда тақиш керак. Мен Уолтер Рид номидаги госпиталга бормоқчиман, у ерда жароҳатланган ҳамда коронавирус билан боғлиқ муҳим ишларни амалга ошираётган ҳарбийларимиз даволанмоқда. Мен ушбу шифохонага борганимда ниқоб тақишим керак бўлади, мен буни тўғри деб ҳисоблайман. Шу билан бирга, сени доимий равишда текширишганида, атрофингдагилар ҳам доимий равишда текшириб турилганида ва ижтимоий масофани сақлаганида зарурат йўқ, деб ўйлайман”, - деган президент Трамп.

Трампнинг қўшимча қилишича, у ниқоб тақишда муаммога дуч келмайди, бироқ уни зарурий шарт-шароитларда тақиш керак. “Одатда мен бошқалардан узоқда бўламан ва атрофимдагилар доимий равишда текшириб турилади”, - дея таъкидлаган Оқ уй раҳбари.

Аввалроқ, президент Трамп ниқоб тақмаганлиги учун сиёсий рақиблари томонидан бир неча бор танқид қилинган эди. Уларга кўра, Трамп жамоат тадбирларда ниқобсиз кўриниши орқали фуқароларга ёмон намуна бўлмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!