Нидерландия Украинага умумий қиймати 200 миллион евро бўлган янги ёрдам пакетини ажратди.
Бу ҳақда Нидерландия бош вазири Дик Схоф Запорожье шаҳрига ташрифи чоғида маълум қилди.
"Биз Украинага ёрдам бериш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак", деди у. Бош вазирнинг сўзларига кўра, маблағлар биринчи навбатда энергетика инфратузилмасини ҳимоя қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга йўналтирилади.
Украинага бу ташриф Схофнинг Нидерландия Бош вазири сифатидаги биринчи ташрифи бўлди. Унда у Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди, мактабга ташриф буюрди ва фахрийлар билан учрашди.
Нидерландия Мудофаа вазирлиги июнь ойи ўрталарида хабар қилганидек, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Нидерландия томонидан Украинага кўрсатилган ёрдамнинг умумий миқдори 3,1 миллиард еврони ташкил қилган. Қиролликнинг аввалги ҳукумати 2025 йилда Киевни қўллаб-қувватлаш учун бюджетда 3 миллиард евро ажратган эди. Нидерландия Украинани F-16 қирувчи самолётлари билан таъминловчи коалицияда ва учувчиларни тайёрлашда ҳам катта роль ўйнайди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.