Неймар «ПСЖ»ни тарк этиб, Бразилияга йўл олди

Неймар «ПСЖ»ни тарк этиб, Бразилияга йўл олди

«ПСЖ» клуби раҳбарияти коронавирус эпидемияси туфайли ўйинчиларга Францияни тарк этишга рухсат берди.

Футболчилар касалликдан ҳимояланиш мақсадида қайси жойда изоляцияланишни ўзлари танлаш имкониятига эга эдилар. Айрим ўйинчилар Парижда қолишган бўлса, Неймар ва Тиаго Силва Бразилияга йўл олишди.

Лига 1 камида 15 апрелга қадар тўхтатилган. «ПСЖ» чемпионатда яқин таъқибчидан 12 очко илгарилаб кетган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!