Неймар, Азар, Кейн ва Мбаппе: “Реал” ёзги трансфер борасида бир қарорга келди

Неймар, Азар, Кейн ва Мбаппе: “Реал” ёзги трансфер борасида бир қарорга келди

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансфер мақсадларини анча ихчамлаштириб олмоқда. Хусусан, клуб президенти Флорентино Перес бош мураббий Хуан Лопетеги билан маслаҳатлашган ҳолда жамоанинг ёзги трансфердаги асосий мақсадини белгилаб олди.

“Қироллик клуби” Неймар, Мбаппе, Кейн ва Азар каби футболчиларга эътибор қаратаётганди. Лопетеги эса бу футболчилардан қайси бирини биринчи навбатда сотиб олиш кераклиги борасида қарор чиқарди.

Испан нашрларига кўра, “Реал” ёзда Мбаппени харид қилиш ниятида. “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес айнан шуни истаган. Қолаверса, Мбаппенинг мундиалдаги иштироки, Переснинг фикрича, Неймарникидан яхшироқ кечяпти.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!