Нега аёлларда депрессия ҳолатлари кўп учрайди?
Aёлларда нега депресссия ҳолатлари учрайди. Депрессия ўзи нима?
Депрессия инсонга ўзига бўлган ишончни сўндиради,тушкунликка тушириб қўяди, бу ҳолатга қачонки инсон ўтиб кетган ишларга ачиниши, уларни ўйлаб асабийлашиши сабаб бўлиши мумкин!
Депрессия даврида одамларда кунлар, ҳафталар ёки ойлар давом этиши мумкин бўлган қайғу, уйқусизлик ёки энергия етишмаслигини ҳис қилади.
Депрессия ва унинг белгилари
Депрессия сизнинг ҳис туйғуларингизга, фикрлашингизга ва уйқу ҳолатингизга ва овқатланиш режимингизга катта таъсир кўрсатади. Тез йиғлайдиган, кечалари ухлай олмайдиган, умуман овқатланмайдиган ёки тескариси жуда кўп овқатланадиган одамларда депрессия белгиси бўлади.
Aёлларда депрессия омиллари
Aёллар стрессли ҳодисага жавобан депрессияга тушиб қолишилари мумкин. Баъзи далиллар шуни кўрсатадики, аёллар стрессли вазиятларни бошдан кечиришганда масалан: оилада ўлим, қийин муносабатлар ёки ишдан бўшаш уларнинг стресс ҳислари эркакларникига қараганда кучлироқ бўлади. Баъзи аёлларда туғруқдан олдинги ва кейинги депрессия ҳолатлари кузатилади ва аёлларда ҳаттоки семизлик туфайли депрессия ҳолатлари кузатилар экан.
Даволаш усуллари
Депрессия ҳолатидаги одам атрофидаги инсонлардан кўпроқ далда кутади, гаплашишни хоҳлайди, бунда психолог жуда ҳам ёрдам бера олади. Биз одамлар фақат руҳий тушкунлик вақтида руҳшунос маслаҳатига мойиллик сезмаймиз, бизнинг онгимизга ҳар доим психолог ордами керак. Ҳаётда турли хил ўзгаришлар инсонни руҳий тушкунлик, яъни депрессия ҳолатига тушуриб қўяди. Ҳаётда инсон ҳар бир зарбага тайёр туриши керак, бунинг учун аввало ўз онгини ва фикрлашини бунга тайёр қилиши лозим. Одамлар баъзида чарчоқ ҳиссини депрессия билан адаштиришади, энг яхшиси депрессия ҳолатига тушмаслик ва уни даволаш усули, бу дам олиш. Ўзингиз учун вақт ажратинг ва ўзингиз ёқтирган ишларни қилишга ҳаракат қилинг. Инсон қачонки ўзи ёқтирган вазифа билан шуғулланаётган вақтда чарчамайди.Иложи борича мулоқотда бўлинг, дўстларингиз, яқинларингиз билан кўпроқ вақт бўлишга ҳаракат қилинг.
Текширув ишлари бўйича аниқландики: аёлларда эркакларга нисбатан депрессия ҳолати кўп кузатилар экан, ҳар 4 аёлдан 1 нафарида тушкунлик ҳолати мавжуд.