Навоийда бир нечта маҳбус муддатидан аввал озод қилинди
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судлари томонидан президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари билан суд-ҳуқуқ соҳасида олиб бораётган ислоҳотларини амалга ошириш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, 2020 йил 6 май куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси С.М.Болтаев раислигида судья ёрдамчиси М.Рахмановнинг котиблигида Навоий шаҳар 4-сон жазони ижро этиш колониясида инсонпарварлик далолатномалари билан боғлиқ ишларни кўриб чиқди.
Суд томонидан мазкур жазони ижро этиш колониясида жазони ўтаётган маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган қонунийлик ҳамда инсонпарварлик принципларига асосан жазони ижро этиш колониясида ўрнатилган ички тартиб қоидаларга тўлиқ риоя қилган, жазони ўташ даврида интизомий жазога тортилмаган, жамоат ишларида фаол иштирок этган, ўз қилмишини тушуниб етган, озодликка чиқиб оиласига бағрига боршини, мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилган 7 нафар
маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазосини муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда 8 нафар маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган жазосини енгилроғи билан алмаштиришиб, озодликдан маҳрум қилинган мағкумларни озодликка чиқариш тўғрисида қарор чиқарилиб, маҳкумларга яна бир имконият берилди.
Бундан ташқари, суд томонидан мазкур жазони ижро этиш колониясида жазони ўтаётган 61 нафар маҳкумни ички тартиб қоидаларга тўлиқ риоя қилган, жазони ўташ даврида интизомий жазога тортилмаган, жамоат ишларида фаол
иштирок этган, ўз қилмишини тушуниб етган маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси ЖИКнинг 113-моддасига асосан ўталмай қолган жазосини ўташ учун енгил тартибли колонияларига ўтказилди.
