Навоий вилоятида Ўзбекистондаги энг йирик нефть ва битум кони топилди

Навоий вилоятида Ўзбекистондаги энг йирик нефть ва битум кони топилди

Навоий вилоятининг Зарафшон тубсизлигида Ўзбекистондаги энг йирик ўта ёпишқоқ нефть ва битум – “Янги Ўзбекистон” кони топилди. Кон Марказий Осиёдаги энг юқори технологияли конлардан бирига айланади.

Коннинг битумли нефть захиралари тахминан 100 миллион тоннага баҳоланмоқда. Битумли нефть қазиб олишнинг максимал йиллик даражаси 2025 йилга бориб 1 миллион тоннани ташкил этади. Битумли нефть қазиб олиш даражасини таъминлаш учун йилига 1500 та қудуқ қазиш режалаштирилган. Кейинги 12 йилда конни ўзлаштиришга 2,5 миллиард доллар миқдорида сармоя киритилиши тахмин қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!