Навоий шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Навоий шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Ж. фуқаро К.Х.га жами 5 000 АҚШ долларини 63,3 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 1 900 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Ў. ва С.А. фуқаро Н.Ф.га жами 3 000 АҚШ долларини 37,9 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!