Навальнийни Путин заҳарлаганми? Қодиров жавоб берди

Навальнийни Путин заҳарлаганми? Қодиров жавоб берди

Сиёсатчи Aлексей Навальнийни Россия президентини заҳарлаганми? Бу версия Рамзан Қодиров учун мантиқий кўринмайди. "Бу бошқа бир мижознинг иши", деди Қодиров.

Чеченистон Республикаси раҳбарининг таъкидлашича, Путин мамлакат оппозицияга нисбатан бағрикенг муносабатда бўлиб, "агар унинг ўрнига бошқа давлат раҳбари бўлганида, барча радикал мухолифат турли баҳоналар билан мамлакат ташқарисига чиқариб юборилган бўларди".

«Россияда ҳанузгача сизнинг асл ички ишларингизни ва буюк давлатни йўқ қилишга қаратилган яширин режаларингизни кўрадиган ва сизнинг ёлғонингизга жавоб бериш учун "қўллари қичийдиган" ватанпарварлар бор. Aммо уларни тийиб турадиган Путиндир», – дея ишонч билан айтди Чеченистон раҳбари.

Рамзан Навальнийга мурожаат қилиб, "Агар улар сизни Россияда ўлдирмоқчи бўлсалар, сизнинг ҳаётингизни сақлаб қолиш учун битта шифокор ҳам бармоғини кўтармасди ва немис самолёти Омск аэропортига қўнишига йўл қўйилмасди", — деди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!