НАТО келгусида ҳам мудофаа Альянси бўлиб қолади

НАТО келгусида ҳам мудофаа Альянси бўлиб қолади

НАТОнинг яқин ўн йилга мўлжалланган янги стратегик концепциясида Альянс мудофаа тузилма бўлиб қолиши қайд этилди.

Мадридда бўлиб ўтаётган Шимолий Альянс мамлакатлари саммитида етакчилар ҳарбий блокнинг 2030 йилгача янги стратегик концепциясини маъқуллашди. Мазкур ҳужжат куни кеча НАТО сайтида эълон қилинди. Концепциянинг марказий бандларидан бирида Россия “Альянс хавфсизлиги учун тўғридан-тўғри таҳдид” сифатида қайд этилган.

"НАТО иттифоқчиларининг озодлиги ва хавфсизлигини эҳтиёт қилиш ниятида. Ташкилотнинг асосий вазифаси ҳар қандай хавфдан коллектив ҳимояланишдир. Альянс мудофаага таянади", – дейилади концепцияда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!