Наманган вилоятида 1,4 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган ва қалбаки дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар сотувга чиқарилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.A.” МЧЖ омбори мудири А.И. Наманган шаҳридаги “Илғор” МФЙ ҳудудида жойлашган нотурар бинода турли номдаги қалбаки ва муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди.
Текширув давомида умумий қиймати 1,4 млрд сўм бўлган 1 337 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларини тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.