Музлаган пиёзни истеъмол қилса бўладими? Мутахассис жавоби

Сўнгги совуқлар пиёзнинг кўринишига таъсир қилди. Натижада кўплаб истеъмолчиларда бу унинг сифати ва хусусиятларига зиён келтирмайдими, деган савол пайдо бўлди.
Sputnik Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти мутахассисидан жавоб олди.
Шаҳноза Орипованинг айтишича, сақлаш вақтида паст ҳароратга бардошлилик пиёзнинг муҳим хусусияти ҳисобланади.
“Пиёз музлатилган ҳолатда ҳам ўзининг хусусиятларини йўқотмайди. Лекин музлатилган пиёзни аста-секин муздан тушириш керак. Уни -30° C дан паст бўлмаган ҳароратда сақлаш тавсия этилади. Пиёз сақлаш вақтида музлаб қолса ҳам, кейинроқ тикланади”, дейди мутахассис.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).