Мусулмон одам ер қимирлаганда нима қилиши керак?

A A A
Мусулмон одам ер қимирлаганда нима қилиши керак?

2018 йилнинг 19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:27да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.

Зилзила эпицентри Тожикистон ҳудудида, пойтахт Душанбедан 450 км шарқда, Муғроб яқинида жойлашган.

Зилзила магнитудаси М=5,3.

Зилзила чуқурлиги Н=108 км.

Зилзила кучи Тошкент шаҳрида 2,5-3 баллни ташкил этган.

Республиканинг шарқий ҳудудларида, Фарғона водийсида ҳам зилзила кучини сезишган.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Аллоҳга ҳамд, Росулуллоҳга салавотлар бўлсин!

Сўнг:

Яқин кунлардан бери ернинг силкиниб қўйиш ҳодисаси кўп такрорланмоқда...

Бу ҳодисалар ўз ўзидан бўлмаётгандир...

Силкинишлар ер устидаги инсон қилмишларининг ер қалбидан чиққан изтироб инъикосидир, балки...

Зилзилалар, офат ва балолар нима учун содир бўлади?

Исломий манбаларда бу борада нималар мавжуд?

Зилзила чоғида биз нималар қилишимиз лозим?

Шу хусусда жуда қисқа шаклда хулосаларни ўрганиб чиқсак!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ер қимирлаши бўлгани саҳиҳ ривоятларда собит эмас. Фақат айрим танқидга учраган, санади саҳиҳ бўлмаган ривоятлар бор:

Ибн Абу Шайба ўзининг “Мусаннаф”ида заиф мурсал санад билан Шаҳр ибн Ҳувшабдан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Мадинада зилзила бўлди. Шунда у зот: “Албатта Роббингиз сизлардан қийинчилигингизни енгиллатишни истайди, шундай экан Унга ибодат қилиб қийинчиликларни кетказишини сўранглар!” дедилар.

Бу ривоятдаги Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, дейилган сўзни айни ўзини Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтгани ҳам ривоят қилинган. У зот Кўфада эканларида ер қимирлади, шунда: “Албатта Роббингиз сизлардан қийинчилигингизни енгиллатишни истайди, шундай экан Унга ибодат қилиб қийинчиликларни кетказишини сўранглар!” дейдилар. Ушбу ривоятда ҳам санад узулганлиги иллати бор. Буни Ибн Жарир Қатода розияллоҳу анҳудан деб келтирган. Қатода эса Ибн Масъудни кўрмаган.

Иззуддин ибн Абдуссалом “Истизкор”да шундай дейди: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида зилзила бўлгани тўғрисида саҳиҳ йўл орқали ривоят собит бўлмаган. Шу сабабли зилзила бўлганида нима қилиш суннат экани маълум эмас”.

Лекин зилзилалар бўлиши борасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан очиқ огоҳлантирувчи ҳадислар келган. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Илм қабз қилинмагунича, зилзилалар кўпаймагунича, вақт қисқариб, фитналар зоҳир бўлмагунича Қиёмат қоим бўлмайди!”

Бу ҳадиси шарифдаги вақтнинг қисқариши унинг баракаси йўқолишига ишоради. Илмнинг қабз қилиниши кўтарилишига ишора. Яъни жаҳолат ёйилиб, илм кўтарилади. Зилзила эса зоҳир маънога кўра ернинг қимирлашидир. Аммо айрим уламолар бу ҳадисдаги зилзила калимасини ер устида содир бўладиган фитналар дея тафсир ҳам қилишган. Лекин бу каби ҳадислардаги зилзила калимасининг маъноси зоҳирий экани қувватлироқдир. Имом Бухорий ушбу ҳадисни айнан “Фитналар боб”ида келтиришдан мақсади ҳам зилзила калимаси зоҳирий маънода эканини қувватлаш учун бўлган. Ибн Ражаб буни алоҳида таъкидлаган ва зилзиланинг фитна маъноси ҳам борлигини айтиб, лекин тўғрироғи ернинг қимирлаши, чунки фитна бобида фитнани зикр қилиниши яна алоҳида таъвил билан уни зилзила дейишга эҳтиёж қолдирмайди, деган.

“Қиёмат соати олдидан ўлим шиддатла кўпаяди, ундан кейин зилзила йиллари бўлади”,дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ривоятда. Буни Имом Аҳмад Салама ибн Нуфайл Сукунийдан ривоят қилган.

Зилзила борасидаги ҳадислардан тушуниладиган маъно шуки, Аллоҳ таоло бу каби жараёнлар орқали Ўз бандаларини огоҳлантиради. Қуръони Каримда марҳамат қилади: “Биз оят белгиларни фақат қўрқитиш учунгина юборурмиз”. ("Исро" сураси, 59-оят)

Моддапарастлар бу каби ҳодисаларни метофизик жараёнлар, дейишади. Иймон аҳли эса ушбу қонуниятлар албатта унинг яратувчиси бўлган Зотга бўйсинишини билади. Аллоҳ таоло ушбу аломатлар ила бандаларини огоҳлантиради, исён аҳли тавбага шошилиши, туғён аҳли истиғфорга юзланиши лозим бўлади. Ҳаргиз Ҳақ таоло бандаларига зулм қилмайди, ҳақиқий золимлар бандаларнинг ўзидир.

“Улардан ҳар бирини гуноҳи туфайли тутдик. Бас, улардан баъзилари устига тош ёғдирдик, баъзиларини қичқириқ ушлади, баъзиларини ерга ютдирдик ва баъзиларини ғарқ қилдик. Аллоҳ уларга зулм этгувчи бўлмади, лекин улар ўзларига зулм этдилар”. ("Анкабут" сураси, 40-оят)

Ислом тарихида илк ер қимирлаши Умар розияллоҳу анҳунинг даврида содир бўлган. Бу ҳодисани Абу Бакр ибн Абу Шайба “Мусаннаф”ида, Нуайм ибн Ҳаммод “Фитан”да, Ибн Абуд Дунё “Уқубот”да, Байҳақий “Сунан Кубро”да ва бошқа муҳаддислар ҳам ўз асарларида ривоят қилишган.

Ибн Умарнинг аёли София айтади: “Умар розияллоҳу анҳу даврида Мадинада ер қимирлади ҳатто сўри қимирлаб кетди. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо тик турган ҳолда эди, сезмади. Тонг отгач Умар розияллоҳу анҳу одамларга қараб: “Эй инсонлар! Нима бидъатларни қиляпсизлар?! Агар яна (зилзила) қайтарилса, қасамки, сизларни (Мадинадан) чиқариб ташлайман!” деди.

Умар бу гапи билан Мадина аҳлининг айрим ишларда сусткашлик қилишганига, гуноҳлар содир бўлганига ишора қилганини уламолар айтишган. Бу ўриндаги бидъатдан мурод Мадинада содир қилинган гуноҳлар эди. Чунки Мадина аҳли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида гуноҳдан қаттиқ сақланарди. Умар розияллоҳу анҳу гуноҳ содир бўлишини Мадинага нисбатан янгилик-бидъат деб зикр қилди. Ўшалар сабабидан бало офатлар ёппасига келиб қолишидан хавотир олганди, Умар!

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам мусибатлар ҳақида эслатганларида у зотдан: “Эй Аллоҳнинг Расули! Орамизда солиҳлар бўла туриб барчамиз ҳалокатга учрашимиз мумкинми?” деб сўрашди. Шунда у зот: “Ҳа, агар ёмонлик кўпайса бало оммага келади, фақат Аллоҳ таоло солиҳларни ниятларига кўра тирилтиради!” деб жавоб бердилар. (Муттафақун алайҳ)

Демак, бу ҳадиси шарифга кўра гуноҳ ишлар кўпайиб кетса, фосиқлик ҳаддан ошса бало офатлар ҳам ёппасига келиши, буниси солиҳ эди, мана буниси эса обид эди, дея ажратмай, мусибат омманинг устига ёғилиши мумкин экани тушунилади.

Умар розияллоҳу анҳу шуни ҳис қилганди, шундан қўрққан эди...

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг вақтларида ҳам ер қимирлади. Шунда у киши ҳудди кун тутилганда ўқиладигандек намоз ўқидилар. Буни Абдурраззоқ “Мусаннаф”да Маъмардан, у Қатода ва Осимдан, улар Абдуллоҳ ибн Ҳорисдан, у эса Ибн Аббосдан ривоят қилганини келтирган. Бу зилзила ҳодисаси Басрада бўлган. Шунда Ибн Аббос намоз ўқиди. Қунутни узоқ қилди. Кейин бошини кўтариб, яна қунутни узоқ қилди. Кейин рукуъ қилди, сўнгра сажда қилди. Кейин иккинчи ракатни ҳудди шу тарзда адо қилди. Унинг намози уч рукуъ ва тўрт саждали бўлди ва: “Оят-белгилар бўлганидаги намоз шудир”, деди. Маъмар айтади: “Баъзи асҳобларимиз менга хабар беришларича, Ибн Аббос биринчи ракатда “Бақара”ни, иккинчи ракатда эса “Оли Имрон”ни ўқиган экан”.

Шу ишни Алий розияллоҳу анҳу ҳам ер қимирлаганда қилганлар. Ибн Аббоснинг қилган ишлари саҳиҳ санад ила ривоят қилинган. Алийдан қилинган ривоят санади борасида эса айрим муҳаддислар танқидий гапларни айтишган. Яна саҳобалардан Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг ер қимирлаганда алоҳида намоз ўқигани ривоят қилинган. Шу ривоятлардан келиб чиқиб Имом Аҳмад розияллоҳу анҳу ер қимирлаши кўпайиб кетганида ҳудди кусуф намози каби намоз ўқиш шариатда бор амал, деган. Бу гапига эса Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари вафотида кун тутилгани ҳодисаси сабабидан айтган гапларини далил қилган. Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг жигарпоралари Иброҳим вафот топганида кун тутилди. Одамлар: “Иброҳимнинг вафоти сабабли кун тутилди!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуёш ҳам, ой ҳам Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Улар бирор кишининг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди. Шундай экан, уларнинг тутулиш ҳодисасини кўрсанглар намозга талпининглар!” дедилар.

Зилзила ҳам Аллоҳнинг оят-белгиларидан биридир. Шундай экан у содир бўлганида намоз ўқиш шариатда асоси бор амалдир.

Мардовий “ал Инсоф”да айтади: “Ҳанбалий мазҳабидаги саҳиҳ гап шуки, зилзила бўлганида Кусуф намози суратида намоз ўқилади. Бунга Кусуф намозининг далили далил бўлади. Ҳанбалийларнинг аксар соҳиблари шунга иқрор бўлишган”. (Ил Инсоф, 2/449)

Имом Шофеъий розияллоҳу анҳунинг наздида бу намоз жамоат шаклда ўқилмайди. У киши буни саҳобалардан ворид бўлмаганини сабаб қилиб келтиради. “Умм”да шундай дейди: “Қуёш ва ойнинг тутилишидан бошқа оят белгилар содир бўлганида алоҳида намоз ўқилмайди. Агар Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис бизнинг наздимизда собит бўлса биз ҳам шуни айтамиз”. (Умм, 7/168)

Имом Нававий “Мажмуъ”да айтади: “Имом Шофеъий айтади: “Зилзила бўлганида жамоат билан намоз ўқишга буюрмайман, балки якка шаклда ўқишга буюраман. Асҳоблар бундай вазиятда якка тартибда намоз ўқишни, дуо ва илтижо қилишни, ғофил бўлмасликни мустаҳаб эканига иттифоқ қилишган”. (Мажмуъ, 5/59)

Ибн Абдул Барр раҳимаҳуллоҳ “Истизкор”да нақл қилади: “Имом Молик зилзила пайтида (жамоат) намозини мавжуд деб билмайди. Моликий фуқаҳолар зилзила бўлганида битта сажда қилишни макруҳ кўришади. Уларнинг наздида намоз ўқиш мустаҳаб. Балки уларнинг мазҳаби бу борада шофеъийларнинг мазҳаби билан ўхшашдир. Яъни зилзила вақтида якка якка намоз ўқиш афзал, жамоат бўлиб ўқиш тўғри эмас...” (Истизкор, 2/418)

Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу айтади: “Ким (зилзила пайтида) намоз ўқиса жуда яхши иш қилибди, ўқимаганга эса хеч қандай маломат йўқ”.

Ҳанафийларнинг наздида зилзила содир бўлса алоҳида намоз ўқиш мавжуд, фақат бу намоз Кусуф намози каби бўлмайди. Балки оддий бошқа намозлар каби бўлади. (АлФиқҳул Исламий ва Адиллатуҳу, 2/397)

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ “Минҳож”да айтади: “Аллоҳ таоло бу каби ҳодисалар билан бандаларини қўрқитади.

“...Биз оятларни фақат қўрқитиш учунгина юборурмиз”. ("Исро" сураси, 59-оят)

Шунинг учун ҳам юлдузларнинг тўкилиши, зилзилалар ва бошқа шу каби ҳодисалар чоғида намоз ўқиш шариатда жорий бўлган. Қўрқитиш эса зилзила, қаттиқ бўрон каби ҳодисалар билан қўрқиш керак бўлган ёмонликлардан огоҳлантириш орқали бўлади. Ёмонлик бўлмаса қўрқитув бўлармиди?!” (Минҳож, 5/445)

Хуллас, ушбу ривоятлар ва фуқаҳоларимизнинг ижтиҳодларидан бир қанча фойдаларни олишимиз мумкин:

1. Зилзилалар, бало ва офатлар гуноҳларнинг ошкора урчиши оқибатида бўлар экан;

2. Аллоҳ таолонинг ғазаби ва танбеҳи сифатида ҳам бу ишлар жорий бўларкан;

3. Уммат ичидаги иш бошилар, илм аҳллари бу каби ҳодисалар содир бўлганида халойиқни тавбага чақириши, уларнинг истиғфорга ундаши лозим экан. Зотан Қуръони Каримда бу уматнинг бошига умумий балолар ёппасига ёғилишини олдини оладиган икки сабаб зикр қилинган. Бири Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммат орасида бор вақтлари бўлса, иккинчиси бу уммат модомики истиғфорда давом этар экан Аллоҳ таоло уларни азобламаслигини айтган:

33. Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас. (Анфол) Биринчи сабабдан зоҳиран маҳруммиз, аммо истиғфор имкониятимиз ҳали бор. Шундай экан кунлик истиғфор вирдимизни ташлаб қўймайлик;

4. Зилзилалар кўпайса мусулмонлар якка ҳолда намоз ўқишлари афзал амал экан;

5. Агар гуноҳлар ошкора қилиниб, фосиқлик туғёнга юз тутса балолар солиҳ ва обидларни ажратмай барчанинг бошига омматан келиши мумкин. Шунинг учун ҳам гуноҳ ва маъсиятлардан тўхташ, уларнинг чорасини кўриш барчанинг иши экан;

6. Пайғамбаримиз алайҳис салом даврларида бўлмаган ибодатни кейин жорий бўлиши модомики Ислом шариати мақсадларига уйғун бўлса бидъат бўлмас экан. Зотан саҳобаи киромлар шариатнинг асл мақсадларини биздан кўра анча теран англашган. Шу билан бирга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларнинг феъллари ҳам эргашиладиган суннат эканини алоҳида таъкидлаганлар...

Аллоҳ таоло умумий ва хусусий балолардан барчаларимизни Ўз паноҳида сақласин! Юртларимизни вайроналикдан, қалбларимизни эса харобаликдан асрасин!

Доимо истиғфор айтиб, Ўзига илтижо қилишимизда мададкор бўлсин! Амин!

Қалблар юмшаганда, кўзлар умид ва хавф мавжидан намланганида биз ғарибларни ҳам дуо қилишни унутманглар! Зотан бўлаётган ҳодисалар Роббимиз ҳузурига қайтиш жуда ҳам яқинлашиб қолганини билдириб турибди. Сафарга эса тайёргарлигимиз анча суст, нажот учун кўрсата оладиган амалларимиз деярли йўқ! Фақат ғариблик кўз ёшларидан, валийлар бедорликлари ва хоссатан Раббимизнинг марҳамати кенглигидан умидвормиз! Агар Парвардигор раҳм қилмаса ҳолимиз хароб, У Ўзи қўлламаса бизлар мағлубмиз!

Салоту саломларимиз Муҳаммад Мустафога бўлсин!

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Кремль миллиардлаб топмоқда, Европа эса миллиардлаб сарфламоқда

Россия Европанинг Украинага сарфлайдиганидан кўпроқ даромад олади.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

"Ишонинг, бизда ҳам жавоб тариқасида суратга олишга арзигулик нарсалар бор" - Шойгу

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.

Зеленский Кличконинг сўзларидан сўнг жиддий огоҳлантириш юборди

Бу унинг Киев мэри Виталий Кличконинг Киев режими раҳбарини Украинада ҳукм сураётган авторитаризм борасидаги танқидига жавоби бўлди.

Дуров: "Мен русман!"

Telegram асосчиси айбловларга раддия берди.

Украина Россиянинг муҳим ҳарбий объектларига зарба берди

Украина мудофаа кучлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган объектларга, хусусан, "Радуга" заводига зарба беришга муваффақ бўлди.

Украиналик десантчилар россиялик ҳарбийларни асирга олди

"Россия Федерацияси ҳудудидаги ўз бўлинмаларида уларга нисбатан шафқатсиз муносабат, руҳий тазйиқ ва таҳдидлар қўлланилган," - дейилади хабарда.

Германияда электр энергияси нархлари нолдан пастга тушмоқда – Bloomberg

Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.

Австрия Истанбулдаги музокаралардан сўнг Зеленскийнинг тақдири даҳшатли бўлишини башорат қилмоқда

Россия урушдан олдин этник руслар яшаган ерларни озод қилган ва назорат қилади.

Украина ядровий мувозанатни бузди

Операция жуда пухта ишлаб чиқилди: украиналиклар дронларни яширинча Россияга олиб кирган

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина дронларининг Россия аэродромларига ҳужумларини тасдиқлади

Вазирлик маълумотларига кўра, дрон ҳужумлари оқибатида ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар орасида қурбонлар бўлмаган, барча ёнғинлар бартараф этилган.

“Украинка” ҳарбий авиабазасига ҳам ҳужум режалаштирилган, бироқ...

Нашр СБУ раҳбари Василий Малюкнинг операцияни бошқариш жараёни акс этган суратини ўрганиб чиққач, шундай хулосага келди.

Зеленскийнинг ҳужуми АҚШда ғазаб уйғотди: "Бу ҳақорат"

Владимир Зеленский Россия аэродромларига ҳужум қилиб, АҚШ президенти Дональд Трампни ҳақорат қилди

Ҳиндистон Покистон билан сўнгги можарода самолётларини йўқотганини тасдиқлади

У Покистоннинг олтита ҳинд ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақидаги даъволарини нотўғри деб атади, аммо Ҳиндистон қанча самолёт йўқотганини айтишдан бош тортди.

НАТО Афғонистонга қайтишга тайёрланяптими?

У бу қарорни Афғонистонда хавфсизлик ва сиёсий барқарорлик масалалари билан боғлади.

Колорадода Исроил тарафдорларининг тинч намойишига ҳужум уюштирилди

Ҳужумни амалга оширган шахс воқеа жойида қўлга олинди. У Эль-Пасо округида яшовчи Миср фуқароси

Эрон АҚШнинг ядровий таклифига салбий жавоб тайёрламоқда

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда Реутерс агентлиги эронлик дипломатга асосланиб хабар берди.

АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирганлар жиноий жавобгарликка тортилади

АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Брянск вилоятида поезд ҳалокати туфайли жабрланганлар сони 104 нафарга етди

Брянск вилоятининг (Россия Федерацияси) Вигоничский туманида поезд устига кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида жароҳатлаганлар сони 104 нафарга етди, деди вилоят губернатори Александр Богомаз.

Зеленский: «Ўргимчак тўри» операцияси тарих дарсликларига киритилади

Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.

Ҳиндистондаги тошқинлар оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.

Германияда самолёт уй устига қулади. Қурбонлар бор

“Bild” газетаси хабарига кўра, қулашдан олдин учувчи диспетчерларни двигателдаги муаммо ҳақида огоҳлантирган ва энг яқин аэродромга фавқулодда қўниш сўраган.

Тошкентда МАН ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

BBC: Украина дронлари Россия авиабазаларига оммавий ҳужум уюштирди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.

Қурбонлар бор: ПСЖнинг ЕЧЛ ғолиби бўлиши фожиали оқибатларга олиб келди

Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.

Хитой ҳарбий-денгиз кучлари кенг қамровли денгиз машқларини бошлади

Машқлар Тайванни қамал қилиш ҳамда қарши ҳужумни тақлид қилиш учун ўтказилмоқда.

Россиянинг Брянск вилоятида автомобил кўприги темирйўлга қулаши оқибатида Москва томон ҳаракатланаётган йўловчи поезди релсдан чиқиб кетди

Baza ва Shot Telegram-каналлари кўприк қулаши портлаш натижасида содир бўлганини хабар бермоқда.

"Кучли бўлсангиз, ёрдам оласиз. Заиф бўлсангиз, қўлингиз бўш кетасиз"

"На нон, на умид” — Ғазодаги қочқинлар ёрдамсиз қолмоқда.

2 йилдан кейин Хитой Тайванга ҳужум қилиши мумкин — Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсет Хитойнинг Тайванга эҳтимолий босқинига зудлик билан тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Украина F-16 қирувчи самолётлари НАТОнинг "harbiy Wi-Fi" тармоғига уланади - Мудофаа вазирлигининг ўринбосари Катерина Черногоренко

Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.

Трамп Макронга рафиқаси ҳақида маслаҳат беради

АҚШ президенти Доналд Трамп франсиялик ҳамкасби Эммануел Макрон ва унинг рафиқаси Брижитга оммавий қарама-қаршиликлардан қочишни маслаҳат берди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбари ҳожилар ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбари ҳожилар ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.

Евроиттифоқ билан ҳамкорлигимиз прагматик манфаатларга асосланган ва минтақа кимгадир ёқадими-йўқми, бу ҳамкорликни давом эттиради — Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.

АҚШда 250 миллионга яқин асалари "озодлик"ка чиқиб кетди

Маҳаллий ҳокимият фуқароларни ҳудудга яқинлашмасликка чақирди.

Тамаки саноатида қўлланилаётган ҳид ва таъм берувчи қўшимчалар туфайли дунёда ёшлар орасида чекиш оммалашмоқда

Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги 37 миллион нафар ўғил-қизлар тамакини у ёки бу шаклда истеъмол қилмоқда.

"Бундай ҳолга йўл қўйганимиз учун ўзимизни ҳеч қачон кечира олмаслигимиз мумкин"

Ғазонинг жанубидаги Носир шифохонасида кўнгилли бўлиб ишлаган шифокор Христос Георгалас Исроил "болаларга қарши уруш" олиб бораётганини таъкидлади.

2024 йилда Россия Мудофаа вазирлиги билан тахминан 400 минг киши урушга бориш учун шартнома имзолади — “Важние истории”

"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.

Россия БМТда Украина билан чексиз урушишга тайёрлигини маълум қилди

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Москванинг Украинага қарши ҳарбий тажовузни номаълум муддатга давом эттиришга қарор қилганини билдирди.

7 июнь шанба куни ҳамма дам олади

2025 йилда Қурбон ҳайити 6 июнга тўғри келади – Президент қарори эълон қилинди.

Суд Путинни Гитлер билан таққослашни тақиқлади

Тақиқ остига Путинга фюрернинг мўйлови ва соч турмаги фотомонтаж қилинган суратлар тушди. Шунингдек, суд "Путлер капут" ёзувларини ҳам тақиқлади.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

Хоразмда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи 10 минг доллар олаётганида ушланди

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Уйчи тумани ҳудудида мудҳиш ҳолат юз берди

Улар чинни пиёла-чойнак ишлаб чиқариш корхонасига кетаётган бўлган экан.

АҚШ энг кучли ядро авиабомбасини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

В61-13 нинг қуввати 360 килотоннага етади. Бу АҚШ ядро қурол-яроғидаги энг кучли жанговар бошқисмлардан бири ҳисобланади.

Путин Япония собиқ бош вазирининг бевасини кўз ёшларга ботирди

Россия президенти Владимир Путин Москвада қотилликка учраган Япония собиқ бош вазири Синдзо Абенинг хотини Акиэ Абе билан учрашди.

"Биз Сумы ва Харков вилоятларини оламиз"

Россия делегацияси айнан шу сўзларни Истанбулда украиналикларга айтган.

"Одамлар оч эди ва ҳамма нарсани олиб кетишди"

Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.

НАТО–Россия уруши башорат қилинди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.

Путин яхши кайфиятнинг сирини ошкор қилди

Россия президенти Владимир Путин яхши жисмоний ҳолат ва ташқи кўринишни сақлаб қолиш сирлари ҳақида гапирди.

Қўқонда дўкон олдидаги тортишув қотиллик билан тугади – ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди (ВИДЕО)

Фарғона вилоятида қасддан танишини қайта-қайта босиб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди.

Толибоннинг афюнга қарши кураши: муваффақиятга эришиш мумкинми?

Толибон раҳбарияти мамлакатда опиум манбаи бўлган кўкнор етиштиришни қатъиян тақиқлади ва бу борада кескин чоралар эълон қилинди.