Мураббий ва футболчилар видеоси кимнинг буюртмаси эди? Умид Аҳмаджонов бунга аниқлик киритди

A A A
Мураббий ва футболчилар видеоси кимнинг буюртмаси эди? Умид Аҳмаджонов бунга аниқлик киритди

Айни кунларда Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Хабарингиз бор, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларининг чорак финалида Жанубий Кореяга 3:4 ҳисобида ютқазиб, турнир билан хайрлашди.

Кеча эса ижтимоий тармоқларда бош мураббий ва футболчиларнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президентидан узр сўрагани акс этган видео пайдо бўлди. «Championat.asia» нашри Умид Аҳмаджонов билан мазкур видео борасидаги фикрни билан қизиқиб, у билан суҳбат ташкил этди. Қуйида ушбу субатни тўлиқлигича ўқишингиз мумкин:

— Хайрли кун, Умид Муҳаммаджонович! Жакартада чарчаш йўқми?

— Салом! Чарчашга вақт йўқ деса тўғрироқ бўлади (кулади).

— Футболчиларга нима бўлди? Чемпион бўлади, деб кутгандик...

— Биз ҳам бунга катта умид боғлагандик. Ўйинни кўрган бўлсангиз керак, насиб қилмади. Ҳамма бирдек ҳаракат қилди. Энди спортнинг бошқа турларида олтин медаллар йўлида кураш олиб боряпмиз.

— Билишимизча, футболчиларнинг натижаси раҳбариятга ёқмаган экан...

— Буни ким айтди? Агар футболчилар умуман ҳаракат қилмай, рақибни шунчаки ўтказиб юборганларида фикрингизга қисман қўшилишим мумкин эди. Ахир улар майдонда жонларини бериб ўйнашди. Бизга энг кераги ҳам аслида шу.

— Бундай деяётганимнинг сабаби — кеча ҳамма жойда тарқалиб кетган Равшан Ҳайдаров ҳамда футболчиларнинг сизга мурожаати...

— Тўғрисини айтсам, видеони эрталаб сизнинг сайтингизда кўрдим. Жамоа аъзолари чин кўнгилдан нимадир қилмоқчи бўлишган экан. Аммо бундай нарсани ҳамма жойга тарқатиш биринчи хато. Қолаверса, нима бўлганини ҳаммамиз кўрдик, демак, жамоанинг ортиқча тушунтириш беришига ҳожат йўқ. Биз улардан буни талаб қилмаймиз.

— Рости мен ҳам шунга ҳайрон бўлгандим.

— Бу ишни ким қилганини тагига етдик. Ёмон ниятда қилмаган, шунчаки, ёшлик қилган. Мағлубият бизники, кейинги сафар хатолар устида биз ишлашимиз керак. Ғалаба эса мухлисларники, биз халқимизни хурсанд қилиш йўлида меҳнат қиламиз. Спортчилар билан учрашганда ҳам доим шуни таъкидлайман. Чунки ўзимга ҳам Президентимиз асосий мақсадим одамлар кўзида қувонч ва бахт кўриш, деб айтганлар. Спортчилар шу йўлда ҳаракат қилишлари, спорт эса соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши керак.

— Демак, жамоага ҳеч қандай эътироз йўқ?

— Қандай эътироз бўлиши мумкин?! Бу аслида норасмий мусобақа. Биз шунчаки футболчиларни, мухлисларни уйғотиб олиш учун ҳам ҳар қандай ўйинда, мусобақада ғолиб бўлиш учун ўйнаяпмиз. Футболчига нима фарқи бор у қандай ўйин эканини, терма номидан майдонга тушяптими, борини бериши шарт. Кореяга қарши ўйинда йигитлар буни сидқидилдан бажаришди. Асосий мақсадимиз эса Токио—2020 ва Қатар—2022. Шунинг учун ҳам хориждан машҳур мутахассисларни таклиф қилдик.

— Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?

— Ҳеч нарса демайман. Улар ўйинни яхши бошқариб борди. Биз ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Хато эса ҳаммада ҳам бўлиб туради

— Об-ҳаво, майдон ҳолати ҳақида-чи?

— Ҳар икки жамоа бир хил шароитда тўп сурди. Тўғри, илқим анча мураккаб эди биз учун. Биз трибунада ўтириб баъзида нафас олишга қийналдик. Лекин унутмайликки, Осиё ўйинларига келган ҳамма спортчи шу иқлим билан тўқнашмоқда. Спортнинг қизиқ тарафи ҳам, мураккаблиги ҳам шунда. Биз бунга доим тайёр туришимиз керак.

— Жавобингиз учун раҳмат! Мусобақа давомида омад ёр бўлсин!

— Сизга ҳам раҳмат. Фақат битта илтимос, сайтга қўймоқчи бўлсангиз ўзингиз яна бир қарарсиз, нотўғри тушуниб юришмасин. Равшан ака ҳам, йигитларга ҳам, видеочиларга ҳам ўзимиз тушунтириб қўямиз. Ўзи шундоқ ҳам мағлубиятни ҳазм қила олишмаяпти, одамларнинг гапи уларни бундан баттар эзади. Шунинг учун ўзим ҳам қаттиқ гапирганим йўқ.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Иcроил «Қизил тўй» операцияси доирасида 12 дақиқа ичида Эроннинг ҳарбий раҳбарларини йўқ қилди

2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.

Ўзбекистон Боливияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга қарши имкониятни бой берди.

Ниҳоят! Араб давлатлари Эрон — Исроил уруши борасида "тилга кирди"

Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

"Эрон бу урушда ёлғиз эмас..."

У Исроилнинг Эрон ядровий ва ҳарбий объектларига қарши давом этаётган операциясини қоралади.

Ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

Исроил Эрондан кейин Покистон ҳудудига зарбалар беришга замин қўйган(ми)?

Шуни таъкидлаш керакки, Исроилнинг оммавий ахборот майдонида Покистон одатда умуман тилга олинмайди ва, албатта, тинчликка таҳдид деб ҳисобланмайди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

Хитой Россиядан кейин Эрон томонига ўтди

Илгари хитойликлар нейтрал позицияни сақлаган, аммо Пекиннинг мавқеи Си билан Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатидан кейин ўзгарди.

Россия АҚШга Эронга зарба беришдан тийилишга чақирувчи сигнал берди

Бу ҳақда Исроилнинг Каn 11 телеканали хабар берди.

Эрондаги ядровий реакторга зарар етди, радиация хавфи мавжуд

Аракдаги реактор Теҳрондан 250 км жануби-ғарбийда жойлашган бўлиб, илмий тадқиқотлар учун мўлжалланган.

Манба: Элдор Шомуродов Туркияга кўчиб ўтишга рози бўлди, аммо Франция клуби ҳам Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

Италиялик машҳур инсайдер Жанлуки Ди Марцио малум қилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори “Истанбул Башакшеҳир“нинг таклифини қабул қилди.

Трамп бугуноқ Эронга ҳужум қилиши мумкин — Al Arabiya

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан боғлиқ миллий хавфсизлик масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Конгода "Колтан" кони қулаб тушиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, юзга яқин одам қутқариб қолинган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг беш нафар юқори мартабали аъзоси Исроилнинг ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлди

Шунингдек, эрталаб Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эроннинг Қум шаҳрида жойлашган уйга берилган зарба натижасида ИИҚКнинг Фаластин бўлими раҳбари Саид Изaдий ўлдирилганини эълон қилди.

Исроил Исфаҳондаги ядровий объектга зарба берди

ЦАХАЛ баёнотига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бугун Исфаҳондаги ядровий объектга ҳужум қилган.

Эрон АҚШга таҳдид қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг NBC News телеканалига берган интервьюсида айтишича, агар АҚШ Исроилнинг ҳарбий операциясида иштирок этса, Эрон Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларга зарба беради.

“Эрик” тўфони Мексикага етиб келди

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.

Буюк Британия ва Венгрия Эрондаги дипломатлари мамлакатдан олиб чиқилганини эълон қилди

Венгрия эса Эрондаги ўз элчихонасини Озарбойжонга кўчирганини эълон қилди.

БМТ Исроилни болаларга нисбатан зўравонлик учун яна «қора рўйхат»га киритди

БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.

Исроил Тебриз аэропорти атрофига ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил Эрон ҳудудида жойлашган стратегик нуқталарга навбатдаги ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Эроннинг ISNA агентлиги хабарига кўра, зарбалар Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Илхчи ҳудуди ва Тебриздаги Шаҳид Медени халқаро аэропорти атрофида амалга оширилган.

Қозоғистон Экология вазири: "Ўзбекистоннинг экологик вазиятни яхшилашга интилиши жуда юқори даражада"

20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Бухородаги боғчада 2 яшар бола ток уришидан вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.

МАГАТЭ Аракдаги ядровий мажмуага етказилганини тасдиқлади

Эроннинг Арак шаҳридаги ядровий мажмуага берилган зарба акс этган тасвирлар эълон қилинди.

Конор Макгрегор тунги клубда тўполон чиқарди

Жабрланувчи клубдан чиқарилган, Макгрегор эса кечани давом эттирган.

Туркия қамоқхоналарида маҳкумлар сони меъёрдан ошиб кетди

Сўнгги икки ойда қамоққа олинганлар сони 13 867 нафарга кўпайган. Бу эса Туркия қамоқхоналари тизимига бўлган юклама кескин ортганини кўрсатади.

Европа 2028 йилдан Россия газини тўлиқ тақиқламоқчи

Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.

Ғазодаги Исроил ҳужумлари: 69 киши ҳалок бўлди, юзлаб яраланган

Ҳужумлар 19 июн куни эрталабдан бошланган бўлиб, асосан аҳоли зич жойлашган туманларни ва инфратузилмани нишонга олган.

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаши мумкин - The New York Times

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш борасида 24-48 соат ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда

Трамп Эронга якуний ультиматум қўйди

“Сўзсиз капитуляция” талабининг моҳияти оддий — Теҳрон таслим бўлиши керак

Исроил-Эрон можораси Покистон хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланмоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий зиддият кучайиши Покистонда хавфсизликка оид жиддий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Исломобод Исроилнинг ҳужумларини кескин қоралаб, можора чегараларидаги беқарорлик ва ажралувчи гуруҳлар фаоллашувидан хавотирланмоқда.

Хитойдан Эронга учирилган «сирли» самолётлар радардан ғойиб бўлган

The Telegraph нашрига кўра, Хитой Эронга камида учта юк самолёти жўнатган. Улар мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашганда радарлардан йўқолган. Бундай ҳаракат Исроилнинг ҳужумлари фонида жиддий шубҳалар уйғотмоқда.