«Муҳташам юз йиллик» сериалида Ҳуррам Султон роли туфайли катта машҳурликка эришган немис-турк актрисаси ва модельери Мерем Узерли Тошкентга ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
«Мени Тошкент шаҳрига таклиф қилганингиз учун ташаккур. Биз аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш ва таълимни қандай қилиб қизиқарли олиб бориш ва кўприклар қуриш ҳақида суҳбатлашдик», — деб ёзган актриса.
Унинг қўшимча қилишича, Тошкентга Central Asia University таклифига биноан ташриф буюрган.
Маълумот учун, Мерем Узерли Кассел шаҳрида таваллуд топган. Онаси немис, отаси турк миллатига мансуб. Актриса Гамбургда таҳсил олган ва 2008 йилда немис сериаллари ва фильмларида, шунингдек, Берлин театрида актёрлик фаолиятини бошлаган. У Усмонлилар империяси ҳақидаги ҳикоя қилувчи «Муҳташам юз йиллик» сериалидаги иштироки билан катта шуҳрат қозонган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.