Муҳим қўнғироқ: Путин Меркел билан нималарни гаплашди?

Муҳим қўнғироқ: Путин Меркел билан нималарни гаплашди?

Бугун Россия Президенти Владимир Путин Германия канцлери Aнгела Меркел билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Kremlin.ru хабар бермоқда.

Улар бир-бирларини Рождество ва Янги йил билан табрикладилар.

Томонлар, шунингдек, вакциналарни биргаликда ишлаб чиқариш истиқболларига эътибор қаратиб, коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Ушбу мавзу бўйича икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа ихтисослаштирилган тузилмалар ўртасида алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!