Москва Ереванга норозилик нотасини юборди. Бунга нима сабаб бўлди?

Москва Ереванга норозилик нотасини юборди. Бунга нима сабаб бўлди?

Арманистоннинг Украинадаги элчиси Владимир Карапетяннинг Бучага ташрифи Москва томонидан очиқдан-очиқ нодўстона қадам сифатида баҳоланиб, республика Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборилди.

Бу ҳақда ТАСС агентлигига берган интервьюсида Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

«Ёрдамнинг Украина Қуролли кучлари эҳтиёжларига ўтказилиши ва у ерда Россияга қарши қилинган қабул қилиб бўлмайдиган баёнотлар муносабати билан Арманистон ТИВга норозилик нотаси юборилди», деди дипломат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!