39 ёшли аргентиналик футболчи учун юбилей голи МЛС доирасида "Монреаль"га қарши якшанба куни ўтказилган учрашувда киритилди. Месси мазкур баҳсдаги иккинчи голи билан клублар сафидаги голлари сонини 800 тага етказди. Қўшиб берилган вақтда эса у хет-трикни расмийлаштириб, учрашувнинг якуний ҳисобини 7:1 кўринишига келтирди.
Inter Miami News Hub маълумотига кўра, Месси профессионал клублар сафида 800 та гол уриш учун 964 та учрашув ўтказган ва бу янги рекорд ҳисобланади.
Саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби бу кўрсаткичда Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. Португалиялик футболчига клублар миқёсида 800 та голга етиш учун 1060 та ўйин керак бўлган.
Месси "Интер Майами"га ўтишидан аввал "ПСЖ" ва "Барселона" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.