Молия вазирлиги 10 та энг йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди

Молия вазирлиги 10 та энг йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди

Молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет 2022» янгиланган нашрини тақдим этди. Унда Ўзбекистондаги 10 та энг йирик солиқ тўловчи келтирилган.

Рўйхат 2021 йилнинг ноябрига нисбатан ўзгармаган, бироқ илгари ушбу компаниялар бюджет даромадларининг 36,4 фоизини таъминлаши прогноз қилинган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 40,2 фоизгача ошди:

● «Навоий кон-металлургия комбинати» — 20,2 фоиз;

● «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» — 11 фоиз;

● «Ўзбекнефтгаз» — 2,2 фоиз;

● «Ўзтрансгаз» — 1,9 фоиз;

● UzBAT — 1,3 фоиз;

● «Ҳудудгазтаъминот» — 1,3 фоиз;

● «Ўзбекистон металлургия комбинати» — 0,7 фоиз;

● Uz-Kor Gas Chemical — 0,5 фоиз;

● UzAuto Motors — 0,5 фоиз;

● «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» — 0,5 фоиз.

Молия вазирлиги 10 та энг йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    SHERzod
    ЖМ хам солиқ тўларканми?))))