Молдова Украинадан дон импортига чекловларни олиб ташлайди
Молдова ҳукумати 2026 йил бошида Украинадан дон импортига қўйилган чекловларни бекор қилади.
Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Людмила Катлабуга маълум қилган.
Лицензиялашнинг махсус режими 2025 йил 31 декабрдан кейин бекор қилинади.Вазирнинг сўзларига кўра, амалдаги қонунчилик базаси энди бу чорани узайтиришга имкон бермайди.
"170-сонли қонунга кўра, дон импортини лицензиялаш тартиби энди узайтиришни назарда тутмайди. Натижада, биз оддий режимга ўтмоқдамиз", деб таъкидлади Катлабуга.
Вазир, шунингдек, расмийлар дон бозори устидан қаттиқ назоратни сақлаб қолиш ниятида эканини қайд этди.
"Вазият тўсатдан бозор зарбаларининг олдини олиш учун доимий равишда кузатиб борилади", деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, назорат импорт ва экспорт қилинадиган миқдорларни мажбурий ва тўлиқ декларация қилишни талаб қилади.
Молдова фермерлар уюшмаси аввалроқ Украинадан дон импорти учун лицензиялаш режимини узайтирмаслик ички бозорда жиддий муаммоларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.