Миср шимолида олиб борилган қазилма ишлари пайтида археологлар тилла тилли мумиёни топди. Ушбу топилма 2000 йиллик тарихга эга деб ёзмоқда «Daily News Egypt» газетаси.
Мумиё Искандариядан ғарбдаги Тапосирис Магна ибодатхонасида яхши сақланмаган 16 та қабр орасидан чиққан. Топилма мамлакат тарихида юнон-рим даврида кенг тарқалган мисрликларнинг дафн маросимидан далолат бериб турибди. Олимларнинг маълум қилишича, қадимги Миср эътиқодларига кўра марҳум Ер ости худоси — Осирис билан суҳбатлаша олиши учун мумиё фольгадан ясалган олтин тил билан безатилган.
Бундан ташқари, бир гуруҳ олимлар папирус ёки зиғирнинг шувалган қатламларидан ясалган зарҳал қобиққа ўралган иккита мумиёни топдилар, деб ёзади «Smithsonian Magazine». Улардан биттасига кобра ва шохлар билан безатилган тож кийдирилган.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.