Мишель Обама ёзган мемаурлари учун 60 миллион доллар гонорар оладиган бўлди

Мишель Обама ёзган мемаурлари учун 60 миллион доллар гонорар оладиган бўлди

“Penguin Random House” нашриёти Обамаларга 60 млн доллар гонорар тўлайдиган бўлди.

АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обаманинг “Becoming” асарининг расмий релизи эълон қилинмай туриб, бу мемуар Американинг “Amazon” бестселлерлари рўйхатида энг юқори ўринни эгаллади.

Шунга кўра, “Penguin Random House” нашриёти Обамалар оиласи билан иккита китоб учун шартнома имзолаган.

Шартномага мувофиқ, Мишель Обама мемуарининг иккинчи қисмини АҚШ экс-президенти Барак Обаманинг ўзи ёзади. Барак Обаманинг бу китобида ўзининг мамлакат 44-президенти сифатида ўтказган даври ҳақида муфассал маълумот бериши кутилмоқда.

Обамалар мазкур мемуарларга берилган гонорар маблағларини ҳайрия ишларига йўналтиришларини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!