Мирзаобод туманида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Мирзаобод туманида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод ҳамда ДХХнинг Оқолтин тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Б. бошқа бир фуқаро Х.ни Тошкент давлат политехника институтидаги танишлари орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!