Буюк британиялик Микала Монсун тасодифан интернетда интим фото-суратлар сақланган интернет базага дуч келди. Базада қизга тегишли бўлган суратлар ҳам бўлган. Бу ҳақда Metro нашри хабар қилди.
Қизларнинг суратлари Mega файл алмашиш (файлообменник) иловасида сақланган ва уларнинг исмлари бўйича папкаларга жойлаштирилган. Файллар мамлакатнинг йирик шаҳарлар кесимида тақсимланган.
23 ёшли Микала Монсун шу папкаларни кўриб чиқиб, 17 ёшида тасвирга олинган кўплаб интим суратларини топиб олади.
Қиз интернет-база устидан полицияга шикоят қилади. Бироқ полиция ходимлари уни ранжитади. Қиз полиция ходимлари файл алмашиш иловаси нима эканлигини узоқ вақт тушунтиришга тўғри келди.
Мазкур файл алмашиш иловаси ОАВлар эътиборини тортди. Журналистларга берган интервьюда Mega ходимлари ўзларининг иловасида қонунни бузадиган файлларни сақланишига йўл қўймаслигини айтиб, ушбу контентни учириб ташлашга ваъда берди.
Бироқ қизлар фото-суратлари ҳали ҳам интернетда очиқлигича қолмоқда.
P/s. Бугунги интернет ривожланган замонда ўз иффатингиз, ор-номусингизни янада кучлироқ ҳимоя қилишингиз, бу борада заррача бўлса-да хатога йўл қўймаслигингиз, шахсий суратларингизга ҳам ҳушёр бўлишингиз талаб этилади. Зеро номус, иффат шундай шишаки, бир синса, қайтиб тиклай олмайсиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.