«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров: “Аудиоёзувнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмагунича ушбу масалада фикр билдиришни тўғри деб ҳисобламаймиз”

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров: “Аудиоёзувнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмагунича ушбу масалада фикр билдиришни тўғри деб ҳисобламаймиз”

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодировнинг фикрига кўра, аудиоёзув ҳақиқийлиги исботланмагунча ушбу вазиятга изоҳ бериш нотўғри.

«Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози билан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган аудиоёзувнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмагунича ушбу масалада фикр билдиришни тўғри деб ҳисобламаймиз.

Мавзу бўйича биринчи бўлиб изоҳ ёки баёнот бериш Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва хабарнинг муаллифига тегишлидир.

Шу ўринда жамият ахборот истеъмол маданиятининг пирамида шаклидаги учта даражаси ҳақида айтиб ўтмоқчиман:

Биринчи, энг қуйи ва энг кўп қатлам - ахборотни эшитади ва шундайлигича истеъмол қилади;

Иккинчи, ўрта-ўзгарувчан, камайишга мойил қатлам - ахборотни эшитади, ўзини даражасида таҳлил қилади, муносабат билдирмайди;

Учинчи, энг кам, жамиятни сиёсий тафаккурини кўрсатадиган қатлам - ахборотни эшитади, текшириб-таҳлил қилади ва муносабат билдиради.

Жамиятнинг мафкуравий ва сиёсий иммунитет даражаси учинчи қатламнинг даражасига тенгдир», — деб ёзади Алишер Қодиров ўз Facebook саҳифасида.

16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни йўқ қилиш таҳдиди акс этган аудиоёзуви тарқалди. Унга «Адолат» социал-демократик партияси ва ХДП ушбу аудиёзувга муносабат билдирди.

Кейинроқ АОКА аудиоёзув бўйича ўрганиш олиб борилаётгани ҳамда ўрганиш натижасида тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!