Мексикада вирус қурбонлари сони 100 минг кишидан ошди

Мексикада вирус қурбонлари сони 100 минг кишидан ошди

Мексикада коронавирус оқибатида вафот этган беморлар сони 100 мингдан ошиб, 100 104 кишига етди. Бир кеча-кундузда 576 киши вафот этди.

Мексика қурбонлар сони 100 минг кишидан ошган тўртинчи мамлакат бўлди, бундан аввал АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда ҳам шундай кўрсаткич қайд этилган эди.

Мексикада пандемия бошидан буён жами 1,19 миллион киши касалликка чалинган, бир кеча-кундузда эса ўсиш 4472 кишини ташкил қилди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича жами 56,8 миллион киши коронавирусни юқтириб олган. 1,3 миллион киши вафот этган, яна 36,4 миллиони соғайган. Энг кўп касалланганлар АҚШ (11,7 миллион), Ҳиндистон (8,9 миллион) ва Бразилияда (5,9 миллион) қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!