Ўзбекистонда ҳам ўз маҳсулотларини расман савдога қўйган Meizu компанияси яқинда ўзининг янги смартфонини намойиш этганди. Хитойнинг ўзида бу модел Meizu 16X деб номланган бўлса, айрим мамлакатларга, жумладан, Россияга шунчаки Meizu 16 номи остида тақдим қилинмоқда.
Ушбу смартфон 20 октябрда бозорга чиқарилиши маълум. Аммо айрим техноблогерлар, шу йўналишдаги сайтлар аллақачон Meizu 16X намуналарини олиб, тавсифлар тайёрлашга киришганлар.
Бугун шулардан бири – Rozetked ресурси тайёрлаган, рус тилидаги видеотавсифни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Марҳамат, томоша қилинг:
Таъкидлаш керакки, Meizu 16X модели ҳозирча Ўзбекистон бозорига ҳам етиб келгани йўқ. Лекин ушбу компаниянинг бошқа русумлардаги смартфонларини интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.