Маск АҚШ вице-президентлигига номзодни аҳмоқ деб атади
Америкалик тадбиркор Илон Маск Х ижтимоий тармоғида Демократик партиядан АҚШ вице-президентлигига номзод ва Миннесота штатининг амалдаги губернатори Тим Уолцни аҳмоқ деб атади. Уолцнинг дезинформацияга қарши кураш ҳақидаги фикрларини миллиардер шундай изоҳлади.
Х тармоғида олинган интервьюда Уолцнинг таъкидлашича, сўз эркинлиги ҳимояси дезинформация ёки нафрат сўзларини қамраб олмайди. Ушбу видеони жойлаштирган одам ҳайратда: дезинформацияни ким ҳал қилади?
"У шундай аҳмоқ" - деб изоҳ берди Маск видеога.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).