5 сентябрь куни Шарқий иқтисодий форумнинг (ШИФ) ялпи мажлисида Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим унинг мамлакати БРИКСга қўшилиш ниятида эканлигини маълум қилди.
ШИФ ялпи мажлисидаги нутқида Анвар Иброҳим: “Малайзия БРИКСга қўшилиш тарафдори ва бу орқали биз иқтисодий дипломатия соҳасидаги саъй-ҳаракатларимизни диверсификация қилишга ва ташкилотга аъзо давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга интиламиз”, - деди.
Унинг таъкидлашича, БРИКСга қўшилиш мамлакатига бошқа давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ривожлантириш имконини беради.
Унинг фикрича, Малайзия глобал дунёнинг бир қисми ва бу мамлакат учун савдо алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда давом этиши муҳим. Малайзия глобал жанубни ривожлантириш ва бутун дунё бўйлаб савдо алоқаларини мустаҳкамлаш тарафдоридир. Жаҳон жануби ўртасидаги БРИCС алоқалари мамлакатга таъсир ўтказиш ва адолатли савдони кафолатлаш имкониятини беради. Анвар Иброҳим фикрича, бу нафақат Малайзияга, балки глобал жанубга ва бутун дунёга ҳам фойда келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Шарқий иқтисодий форум 3-6 сентябрь кунлари Владивостокдаги (Россия) Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтяпти.
БРИКС 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган. Жанубий Африка 2011 йилда қўшилган. 2024 йилнинг 1 январида Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Эфиопия гуруҳнинг тўлиқ аъзоси бўлди. Бу йил ассоциацияга Россия раислик қилмоқда.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.