АҚШ ҳукумати Ироқнинг "Лукойл"нинг "Ғарбий Қурна-2" нефть конидаги улушини Америка компаниясига ўтказиш режасини қўллаб-қувватлади.
Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб хабар берди.
“Бизни Ироқ Нефть вазирлигининг Exxon ва Chevron компаниялари билан тузган дастлабки келишувлари, шунингдек, яқинда "Ғарбий Қурна-2"ни АҚШ операторига ўтказиш мажбурияти рағбатлантирди" - деди Давлат департаменти вакили.
Шунингдек, у АҚШ Ироқдаги компаниялари манфаатларини ҳимоя қилишда давом этишини қўшимча қилди.
1 декабрь куни Ироқ Нефть вазирлиги бир неча Америка компанияларини "Ғарбий Қурна-2" конини бошқариш ҳуқуқини берувчи тендерда иштирок этишга таклиф қилди. Ушбу компаниялар рўйхати ошкор этилмаган. Бироқ, кейинроқ маълум бўлишича, "Ғарбий Қурна-2" улушига эга бўлган Россиянинг "Лукойл" компанияси ўзининг хорижий активларини сотишни режалаштирмоқда. Американинг Chevron ва Exxon компаниялари "Лукойл"нинг Ироқдаги улушини сотиб олишни режалаштирган эди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.