Беларус президенти Александр Лукашенко Қирғизистон пойтахти Бишкекка ташрифи чоғида сиртдан судланган Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевни ватанига қайтармаслигини айтиб ҳазиллашди. Бу ҳақда БелТА хабар берди.
«Бакиев ҳам яхши яшаяпти <...> Баъзан меҳмонга чақирса, уйига бориб тураман. Ҳеч қаерга бормайсан, тамом, Беларусда яшайсан, деб айтганман. Шунинг учун биз уни сизга бермаймиз», деди Лукашенко Қирғизистон ОАВ саволларига жавоб берар экан.
Беларус раҳбарининг сўзларига кўра, Бакиев Қирғизистонни «жуда соғинган ва изтиробда», шунингдек, отасининг қабрини зиёрат қилмоқчи. Беларус раҳбари «қирғизлар ўз президентига бундай қилишга йўл қўя олмаслигини» «бошбошдоқлик» деб атади.
«Ўйлайманки, биз бу масалани [Қирғизистоннинг] ҳозирги раҳбарияти билан ҳал қиламиз», деб хулоса қилди Лукашенко.
Қурманбек Бакиев 2005-2010 йилларда Қирғизистон президенти бўлган. У Асқар Акаев ҳукуматига қарши «лола инқилоби» тўлқинида ҳокимият тепасига келган эди. Аммо 2010 йилги «апрел инқилоби» пайтида ҳокимиятдан ағдарилди ва Беларусга қочиб кетди.
Бакиев 2014 йилда сиртдан судланди ва 2010 йил апрел ойида Бишкекдаги намойишчиларни ўққа тутгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Икки йил ўтгач, суд ҳукмни умрбод қамоқдан 30 йилгача туширди. 2023 йил ёзида Қирғизистон Олий суди Бакиевни «Қумтор» олтин конидаги коррупция иши бўйича яна бир қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Россия томонидан мамлакат банк тизими орқали йирик миқдорда пул ювилганини маълум қилди. Унинг айтишича, «қўшни давлат»дан бир банк орқали 7 трлн тенгедан ортиқ — тахминан $14 млрд маблағ ўтказилган.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.
АҚШнинг Миграция ва божхона назорати хизмати (ICE) бюрократик хатолик туфайли 2022 йилда содир этилган ва мамлакат тарихидаги энг йириклардан бири ҳисобланган — тахминан 100 миллион долларлик қимматбаҳо буюмлар ўғирланиши ишида гумон қилинган шахсни депортация қилди.