Беларус президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путинга Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларини электр энергияси билан таъминлаш учун Беларусда яна бир атом электр станцияси (АЭС) қуришни таклиф қилди. Учрашув стенограммаси 26 сентябр, жума куни Кремл сайтида чоп этилди.
Лукашенконинг сўзларига кўра, бу АЭС шарқий Беларусда қурилиши мумкин. У Украинанинг Россия ўзиники деб ҳисоблаган Херсон, Запорижжия, Луханск ва Донецк вилоятларига электр энергияси етказиб беришни ўз мақсадларидан бири деб атади.
"Росатом" атом энергетикаси соҳасини янада кенгайтириш имкониятларини аллақачон ишлаб чиққан. Мен бу ерда молиявий масалаларни омма олдида муҳокама қилишни истамайман. Бизда вариантлар бор, улар ҳақида айтиб бераман, агар қарор қабул қилинса, зарурат туғилса, дарҳол янги энергия блоки ёки янги станция қуришни бошлаймиз", — деди Лукашенко.
Путин бу таклифни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватламади ва «Агар электр энергиясини олиб, керакли тарифни тўлайдиган истеъмолчи бўлса, бу умуман муаммо эмас», деди Россия президенти.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский альянс ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.