Лисичанск Россия ва ЛХР қўшинлари назорати остига ўтди

Лисичанск Россия ва ЛХР қўшинлари назорати остига ўтди

Лисичанскга борадиган ва қайтаётган барча муҳим йўналишлар Россия ва Луганск Халқ Республикаси қўшинлари томонидан назорат қилинмоқда, Лисичанск-Артемовск автомагистрали бутунлай тўсиб қўйилган, деди ЛХР элчиси Мирошник.

Украина қуролли кучлари тунда Лисичанскни оммавий равишда тарк этишган. ЛХР Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, фақат сўнгги 24 соат ичида беш юз нафар украиналик жангчи ва 8-10га яқин хорижий ёлланма чиқиб кетган.

Маълумот учун, Луганск вилоятининг шимоли-ғарбида жойлашган Лисичанк Украина қўшинларининг мустаҳкам ҳимояланган позицияларидан бири эди. Қўшинлар асосан шаҳардаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида ўрнашиб олишган эди.

Мудофаа вазирлигига кўра, Украинанинг 108-баталони Лисичанск нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида тўлиқ мағлубиятга учраган. 350 кишидан фақат 30 нафари қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!