Латвияда 1 январдан бошлаб рус тилининг жамоат жойларида қўлланилишига доир кенг қамровли чекловлар кучга киритилди. Қарорга мувофиқ, мамлакат ҳудудида рус тилидаги давлат ва оммавий ахборот воситалари фаолияти тўхтатилди, таълим тизимида эса рус тили фан сифатида ўқитилишдан чиқарилди.
Мазкур қарор аҳолининг тахминан 40 фоизи рус тилида сўзлашаётганига қарамасдан қабул қилинди. Ҳукумат расмийларига кўра, бу чора-тадбирлар миллий ўзликни мустаҳкамлаш, давлат муассасаларида латиш тили устуворлигини таъминлаш ҳамда давлат тилининг мақомини кучайтиришга қаратилган.
Охирги йилларда, айниқса Россия ва Украина ўртасидаги урушдан сўнг, Латвияда тил ва идентификация сиёсатига доир ислоҳотлар жадаллашди. Рус тилидаги эфирларнинг тўхтатилиши ва таълим тизимидан чиқарилиши мамлакат ичида ҳам, ташқи сиёсат доирасида ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда.
Мутахассислар бу қарорни Болтиқ минтақасида кучайиб бораётган хавфсизлик хавотирлари ва маданий мустақилликка интилиш билан изоҳламоқда. Айни пайтда, рус тилида сўзлашувчи аҳолининг ушбу чекловларга муносабати ва қарорнинг ижтимоий ҳаётга таъсири яқин ойларда диққат билан кузатилиши кутилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.