Латвия мактабларида рус тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўрганиш тақиқланади

Латвия мактабларида рус тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўрганиш тақиқланади

Тақиқ 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб кучга киради. Тегишли қонунга кўра, Латвия мактабларида иккинчи чет тили фақат Европа Иттифоқининг, Европа иқтисодий ҳудудининг расмий тилларидан бири ёки ўрганиш ҳукуматлараро келишувлар билан тартибга солинадиган тил бўлиши мумкин.

2025 йил 1 сентябргача рус тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўрганишни бошлаган мактаб ўқувчилари мактабни тугатгунга қадар ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!