Кўнгли бўшлар кўрмасин! Мухлис стадионга бувисининг бош суягини олиб келди, журналист ундан "интервью олди" (видео)

Кўнгли бўшлар кўрмасин! Мухлис стадионга бувисининг бош суягини олиб келди, журналист ундан "интервью олди" (видео)

Расинг клуби 24-турда Тигр билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, ўз тарихида 18-марта Аргентина чемпионига айланди.

Ана шу ўйинда футбол тарихида камдан-кам кузатиладиган воқеа содир бўлди. TNT Sports канали Расинг мухлиси Габриэль Аранда билан суҳбатлашди. Аранда севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун антиқа йўл танлаганини айтди. Яъни у Расинг нинг ашаддий мухлиси бўлган марҳум бувисининг бош суягини ўйинга олиб келди. Қуйидаги видеони ёши катталар кўришини тавсия этамиз.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!