Кременчугдаги савдо марказига ҳужум оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Кременчугдаги савдо марказига ҳужум оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда ҳозиргина Украина Давлат Фавқулодда Хизматида маълум қилинди. Вайроналарни таҳлил қилиш давом этмоқда, аввалроқ 20 га яқин одам ҳалок бўлгани, 59 киши яралангани ва 40 га яқин одам бедарак йўқолганлиги маълум эди.

Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни Россия Кременчугдаги йўл техникаси заводига ракета ҳужуми уюштирган, бироқ ракеталардан бири 10 дақиқа олдин ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш янграган савдо марказига ҳам келиб тушган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!