Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими иш юритувида ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор Д.Р.дан АТБ "Микрокредитбанк" фойдасига 14 млн 407 минг 466 сўм кредит, АТ "Савдогарбанк" фойдасига 28 млн 741 минг 900 сўм, ТИФ “Миллийбанк” фойдасига 54 млн. сўм кредит қарзларини, шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ЙЙХБ нинг тегишли қарорига асосан 122 минг 500 сўм маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздор давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огохлантирилган бўлсада, қарзларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги сабабли қарздорга тегишли бўлган “Cobalt” русумли автомашина хатланиб “E-ausion.uz” электрон савдо платформасига қўйилган эди.
Бугун аукцион савдо натижасига кўра автомашина 90 млн 461 минг 748 сўмга сотилиб, сотувдан тушган маблағ қарздорнинг кредит қарзларини, маъмурий жарималар ҳамда ижро йиғимларини қоплашга қаратилди ва ижро ҳужжатлари тамомланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.