Буюк Британияда COVID-19 инфекциясидан самарали даволанишда қонни суюлтирадиган восита сифатида аспирин синаб кўрилмоқда.
Маълум қилинишича, коронавирус беморларида тромбоцитларнинг ўта фаоллиги сабабли қонда тиқилмалар пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади. Аспирин антитромбоцитар восита ҳисобланади, у беморларда тиқилмалар пайдо бўлиш хавфини камайтиради.
“Аспирин фойдали эканлигига асосли тахминлар бор, у безарар, арзон ва сотувда кенг тарқалган”, – дейди тадқиқот раҳбарларидан бири Питер Хорби.
Тадқиқот давомида 2 мингга яқин бемор одатий даволаниш схемасига қўшимча равишда кунига 150 мг аспирин олади. Сўнгра уларнинг саломатлиги тўғрисидаги маълумотлар стандарт тиббий ёрдам олаётган беморлар маълумотлари билан солиштирилади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.