Коронавирусга чалинган эркак касаллик ҳақида гапириб берди
Коронавирусга чалинган британиялик эркак касаллик қандай давом этаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда "Daily Mirror" хабар бермоқда
1-тоифа диабетга чалинган 39 ёшли эркак 4 март куни вируснинг дастлабки аломатларини сезди. Унинг боши оғриди, ўпкасида қаттиқ оғриқ бор эди, кейин нафас олиши қийинлашди. Кутилмаганда ҳушини йўқотди. Шундан сўнг уни касалхонага ётқизишди.
Мавзуга доир: коронавирусга оид онлайн статистика
Шифокорлар у гриппга чалинган деб хулоса қилишди, дорилар бериб, уйига жўнатишди. "Улар агар ўзимни ёмон ҳис қилсам, яна қайтиб келишимни айтишди ва мен шундай қилдим, — деди эркак. — Бугун фақат нафас олишим қийинлашди. Ҳожатхонага борганимда ўзимни худди марафонга югураётгандек ҳис қиламан”.
Касалхонага иккинчи бор ташриф буюрган эркакда коронавирус тасдиқланди. Эркакнинг таъкидлашича, бу касаллик гриппга у қадар ўхшамайди. Ўпкасида қаттиқ оғриқ туради, оқибатда нафас олишга қийналади.
Касалликни енгиш унчалик қийин эмас, эркак ва унинг оиласи уйда карантинда. У қонининг кислоров билан доимий тўйиниб боришини назорат қилиши керак. Эркакнинг айтишича, агар ушбу кўрсаткич пасайса, у касалхонага ётқизилади, кислород терапияси ва бошқа муолажалар ўтказилади.
