Англия полицияси 30 нафардан ортиқ меҳмон иштирок этган тадбир ва йиғилишлар ташкилотчиларини жаримага тортиш ваколатига эга бўлди. Хусусан, гап ёшларнинг ноқонуний базмлари ҳақида ҳам кетмоқда. Жарималар 10 минг фунт стерлинггача бўлиши мумкин.
Тадбирнинг ҳар бир иштирокчиси учун жарима 100 фунт стерлингни ташкил этади ва ҳар бир такрорланган ҳуқуқбузарлик учун жарима икки бараварга кўпаяди, энг кўпи 3200 фунт (4 188 АҚШ доллари).
Ҳукумат карантин режимини бузувчиларга нисбатан чораларни кучайтиришни август ойи бошидан бери муҳокама қилмоқда. Ҳоум-офис раҳбари Прити Пателнинг сўзларига кўра, расмийлар ўзини қонундан устун деб ҳисоблайдиган ва бошқаларнинг ҳаётига хавф соладиганларга қарши курашади.
Ўтган тунда биргина Бирминҳэмнинг ўзида полиция амалдаги қоидаларга мос келмайдиган 70 базмни тарқатиб юборди. Жума куни шаҳар Covid-19 инфекциясининг статистик кўрсаткичлари кескин ошгани сабабли алоҳида эътибор талаб этадиган аҳоли пунктлари рўйхатига киритилган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.