Конор Макгрегор хоккей томоша қилишга келди

Конор Макгрегор хоккей томоша қилишга келди

The Ultimate Fighter 31 шоусида иштирок этаётган Конор Макгрегор хоккей учрашувига ташриф буюрди.

Нью-Йорк шаҳрида (АҚШ) жойлашган "Мэдисон Сквер Гарден" аренасида Миллий Хоккей Лигаси мунтазам чемпионатидан ўрин олган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда "Нью-Йорк Рейнжерс" жамоаси "Вэшингтон Кэпиталс" жамоасини қабул қилиб, 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш лозим, ушбу учрашувга UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор ҳам ташриф буюрди. Меҳмонга "Рейнжерс" жамоасининг 12-рақамдаги футболкаси ҳам совға қилинди.

Эслатиб ўтамиз, иккита вазнда собиқ чемпион айни дамда The Ultimate Fighter 31 шоусида иштирок этмоқда. Унинг UFC'даги кейинги жанги америкалик Майкл Чендлерга қарши ўтиши кутилмоқда. Макгрегор TUF шоусида ҳам айнан Чендлер билан биргаликда иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!